Абу Муслим
Саудия Арабистонида дала госпиталлари, тиббиёт персонали ва клиникалар Ҳаж-2020 бошланишига тайёр. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу йили зиёрат сафарида иштирок этадиганлар соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича режаси Мина шаҳридаги касалхона, олтита тез тиббий ёрдам машинаси, зиёратчилар учун учта поликлиника, дала госпитали ва мобил госпиталь, шунингдек, Арофатдаги клиникани ўз ичига олади.
Абу-Даби амирлиги ҳудудига кириш учун ўтиш мумкин бўлган COVID-19 коронавирусига "лазер " тестига Бирлашган Араб Амирликлари аҳолиси орасида талаб катта - ҳозирда унинг жадвали икки ҳафта олдинга тўлиқ режалаштирилган.
Пандемия пайтида Буюк Британиядаги мусулмонлар жамоати жамиятни ҳимоя қилиш ва аҳолининг заиф қатламларига ёрдам беришга ҳаракат қилмокда. Хусусан, ибодатхоналарни зиёрат қилиш бўйича чекловлар олиб ташлангандан сўнг, Бертон масжиди COVID-19 учун бепул тестлар ташкил килди. Масжид имоми Тарик Ҳусайннинг айтишича, ирқ ёки диндан қатъи назар, ҳар ким текширувдан ўтиши мумкин. Бир кунда жами 400 киши синовдан ўтиши мумкин.
"Covid-19 деярли бутун организм – жумладан, руҳиятга ҳам шикаст етказади. Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, айрим мижозлар галлюцинациялар ва ақл-идрокнинг бузилишидан азият чекмоқда", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
"Ижтимоий тармоқларда ниқоб тақиш хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида ёлғон ва баъзида хавотирли ахборот айланиб юрибди", - деб ёзади Le Figaro журналисти Солин Рой".
Коронавирусга қарши кураш штаби вакили Хабибулла Акиловнинг айтишича, вирус блокаторлари самарадорлиги жиддий тадқиқотлар билан исботланмаган. Аввалроқ божхона қўмитаси ходимлари 2000 дан ортиқ шунда воситалар сотилишининг олдини олишганди.
Савол: Ассалому алайкум! Қуръон ва ҳадисларда тез-тез ва қул ва чўрилар ҳақида айтиб ўтилади. Улар кимлар ва ҳозирги кунда уларнинг аҳволи қандай, улар ҳалигача борми?
«Дунё иккита ўлат пандемияси, гриппнинг тўртта пандемияси ва коронавируснинг иккита тўсатдан авж олиши учун Хитойга «миннатдор» бўлиши керак», - деб ёзади Le Figaro журналисти Изабель Лассер.
25 июль куни Мичиган штатидаги Дирнборн шаҳрида (АҚШ) мусулмон аёллар учун Miss Muslimah USA гўзаллик танлови бўлиб ўтади. Мусобақа 2016 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар иштирок этишлари мумкин.
Тожикистон президенти томонидан имзоланган қонунчиликка киритилган янги тузатишларга кўра, юқумли касалликларни тарқатганлик учун 2 йилдан 5 йилгаа озодликдан маҳрум этиш кўзда тутилган. Оғирроқ оқибатларга олиб келганлик учун жазо муддати 5-10 йилни ташкил қилади.
Туркистон вилоятига 5 миллионга яқин дори-дармон келди. Бу дорилар, ўз навбатида, аҳоли зич жойлашган ҳудудда дори-дармон танқислигини ижобий ҳал этишга ёрдам беради, деб хабар беради Kazinform мухбири. Пандемия билан курашиш учун вилоят бюджетидан маблағ ажратилган, Ўзбекистондан келтирилган навбатдаги партиянинг ичида аҳоли учун энг зарур турлари мавжуд.
Коронавирус пандемиясининг янги тури (COVID-19) 49 миллионга яқин африкаликларни ўта қашшоқлик ҳолатига тушириб қўйиши мумкин. Бу ҳақида Африка Тараққиёт Банки (AfDB) "Африка иқтисодий ривожланишининг истиқболлари 2020: COVID-19 фонида" номли ҳисоботда айтилган.