Абу Муслим
Канаданинг Нью-Брансуик провинциясида 48 киши уйқусизлик, ҳаракат функциясининг бузилиши ва даҳшатли ўликларни кўриш каби галлюцинациялар аломатларининг тушунарсиз уйғунлигини ўз ичига оладиган касалликка чалинди. Фитна назариячилари бунда уяли алоқа миноралари, нефтчилар ва ҳатто Covid-19 га қарши вакциналарни айбламоқда.
Картошка фри ва чипсларни тез-тез истеъмол қилиш саратон касалликларига сабаб бўладими? Картошка фрининг озуқавий қиймати қандай? Қандай қилиб уни тўғри тайёрлаш мумкин? Ушбу ва бошқа кўплаб саволларга жавобларни ушбу мақолада топишингиз мумкин.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп (Donald Trump) ўзининг мағлубиятдан кейинги биринчи оммавий нутқида президент Жо Байден маъмуриятининг пандемияга қарши давом этаётган курашини танқид қилди ва яна сайлов натижалари ҳақида ёлғон гапира бошлади. У республикачилар партиясининг Шимолий Каролинада бўлиб ўтган съездида сўзга чиқди.
Лавозимини тарк этаётган Нетаняху ҳукумати келгуси ҳафта Шарқий Қуддуснинг ишғол қилинган Эски шаҳри орқали ўта ўнг қанот миллатчилар билан яҳудийлар учун қурилаётган аҳоли пунктлари тарафдорлари томонидан юриш бўлишини айтиб, эшикларни қаттиқ ёпиб кетишга қарор қилди. Қарор «хавфсизлик сабаблари»га кўра чора-тадбирлар бекор қилинганидан бир кун кейин қабул қилинди.
Мусулмон ўсмирлар орасида исломий дунёқараш модели иззат-икромда бўлмаган қизиқишлар бўйича аллақандай гуруҳлар пайдо бўлгани ҳақида бир неча марта баҳс-мунозараларга дуч келиб, ҳаётда йўналишни йўқотиб қўйган бу Z авлод вакилларидан ҳозирги ёшлар тасаввурида ўзини мусулмон сифатида гавдалантириш деганда умуман нималар кўзда тутилишига кўпроқ эътибор қаратиш деган қарорга келдим.
БМТ апелляция судьялари босниялик сербларнинг собиқ ҳарбий командири Ратко Младичга 1992-1995 йилларда Боснияда бўлган уруш пайтидаги геноцид ва бошқа жиноятлар учун айблов ҳукмини тасдиқлади. Шу тариқа, 79 яшар генерал умрининг охиригача қамоқда ўтирадиган бўлди.
Финляндия футбол ассоциацияси спортнинг ушбу турига кўпроқ одамларни жалб этиш мақсадида барчага бепул «спорт ҳижоби»ни таклиф қила бошлади. Ҳозирга қадар футбол ассоциацияси техник эластик матодан тайёрланган «ўнлаб» рўмоллар тарқатди, - дейди AFP га хотин-қизлар футболини ривожлантириш бўлими раҳбари Хайди Пихлая.
Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакат жануби-шарқий қисмида жойлашган Дром департаментига ташриф буюрган чоғида шапалоқ еди. Воқеа қайд қилинган видеолавҳа BFM телеканали Твиттерида жойланди.
XX аср тарихи араблар учун уларнинг оқибатлари бугунги кунда ҳам сезилиб турган қақшатқич мағлубиятлар ва улкан халокатларга тўла. Қуддус ва бошқа Фаластин ерларидаги яҳудийларнинг бебошликлари, ал-Ақса масжиди атрофидаги вазият, Исломнинг барча собиқ ерларидаги мусулмонларнинг аянчли аҳволи - бу ўтган асрда араб режимлари олиб борган сиёсат, чўл ва воҳалар аҳолиси томонидан қабул қилинган мафкура натижасидир.
«Ariana News» машҳур телебошловчиси Мина Хайри ўтган ҳафта Афғонистон пойтахтида микроавтобусда бомба портлаши оқибатида ҳалок бўлди.
Толибон Афғонистонда хорижий кучларга ишлаган одамлар тавба қиладиган бўлса, хавфсизликда бўлиши ва уруш вайрон қилган мамлакатни тарк этишларига ҳожат қолмаслигини маълум қилди.
Бугун insider.com сайтининг хабар беришича, ёз кириб келиши билан АҚШ да Буюк шарқ оиласи деб аталмиш чирилдоқлар босқини бошланди, уларнинг сони шу қадар кўпки, ҳашаротлар галасини ҳатто радарда ҳам кўриш мумкин.