close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

COVID-19 дан вафот этганлар 3 миллиондан ошди

Жонс Хопкинс коронавирус маркази статистикасига кўра, COVID-19 дан вафот этганлар дунё миқёсида 3 миллиондан ошди.

Ушбу кўрсаткич жаҳон бўйлаб эмлаш дастурлари йўлга қўйилаётган ва Бразилия, Ҳиндистон, Франция каби давлатларда касаллик яна копаяётган бир пайтда қайд этилмоқда.
Ваксинанинг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Ҳиндистонда сўнгги 24 соат ичида 230 минг одамда коронавирус аниқланган.
АҚШда ҳар куни миллионлаб одам эмланяпти, бироқ бу давлат ОВИД-19 ни юқтирганлар сони бўйича ҳамон етакчи – 31,5 миллион. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,5 миллион) ва учинчида Бразилия (13,8 миллион).
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, кейинги икки ойда коронавирусга чалиниш суръати глобал миқёсда икки баравар ошган. Бу ҳақда Amerika Ovozi хабар қилди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase