close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳиндистоннинг COVID-19 вируси дунёни йўқ қилиши мумкин

COVID-19 пандемияси бошланиши билан, яъни 2020 йил баҳорининг илк кунларидан бошлаб бутун дунё одамлари кўчаларда йиқилиб ўлаётган, улкан шаҳарларга кириш-чиқиш ёпиб қўйилган, саноат крематорийлари ўчириб қўйилган Хитойдаги вазиятни қўрқув билан томоша қилди.

Кейин иккинчи ўчоқ Эронда юзага келди, бу ерда ҳам ҳаммаси шунга ўхшаш эди, фақат мамлакатнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда, вазият янаям кескинлашди. Ҳамма апрель-май ойларида Ҳиндистонда – яна бир аҳоли зич яшайдиган ва унчалик ривожланмаган мамлакатда ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй беришини кутганди. Лекин орадан бир, икки, уч ой ўтди – ва афтидан,  у ерда Ухан воқеаси энди авжига чиққан кўринади.
Янгиликлар дастурлари ва роликлардан кўриниб турибдики – Ҳиндистонда коронавирус билан боғлиқ вазият жуда аянчли, бу ўзи шундоқ ҳам ёмон, лекин бутун дунёни тиз чўктириши мумкин бўлган ҳақиқий даҳшатга айланиш билан таҳдид соляпти. Тиббиёт мутасаддилари бу ҳақда ҳали гапиришмаяпти, шунинг учун ўзимиз одатдагидек ва ҳаммадан олдин ўқувчиларимизни огоҳлантирамиз.
Биз, аслида, материални бошлаган нарса билан – коронавирус Ҳиндистонда қоқилган бир ғалати паузадан бошлаймиз. Нима учун бу содир бўлганлиги жуда аниқ ва ҳатто ўтган баҳор намунасидаги мемлар муаллифлари томонидан башорат қилинган. Расмлар сақланиб қолмаган бўлсада, лекин уларнинг умумий мазмунига шунга бориб тақалардики, бир ҳинд раққоси худди оролда ўтиргандек ахлат ўртасида ўтирибди, коронавирус легионлари бу ахлат уюмидан қўрқиб тўхтаб қолган ва энг жасурларини олдинга кечувни топиш учун юборади:
Ҳиндистон – ўзига хос мамлакат, агар у ерда мегаполислар марказида цивилизация гуллаб-яшнаётган бўлса, узоқ қишлоқларда зулмат ва ўрта асрларга хос вазият ҳукмрон, буни аҳоли сони жуда кўплиги, сув етишмаслиги ва иссиқ иқлимга кўпайтирадиган бўлсак, вазият жуда ҳам аянчли кўринишга эга бўлади. Ҳар қандай европалик, Ҳиндистон қишлоқларидан бирига сеҳрли таблеткаларсиз тушиб қолса, у ерда 72 соат ичида дунёдан кўз юмади, энг чидамлилар бир неча сутка жон сақлаши мумкин, лекин барибир якунда қандайдир ўлат ҳаммани ўлдиради. Бу Ҳиндистонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ – ҳаттоки тери остида яшайдиган қуртлар ҳам бор.
Европалик Ҳиндистонга бориб, шаҳарда пўкак шлемда юриш учун у шу қадар кўп эмлашларни олишлари керак-ки, бу эмлашлардан кейин 25 фоизга қадар одамлар сафарни бекор қилишади – бу мўъжизакор дорилар шунчали оғир ўтказилади. Шундай экан, европаликларни доимий яшаш учун Ҳиндистонга, айниқса, қишлоқлардан бирига олиб келиш – бу ҳақида бирон нарса дея олмаймиз. У бечора қаерга келиб қолганини юқоридан кўриб, самолётнинг ўзидаёқ жони узилса керак.
Шунга қарамай, ҳиндлар яшамоқда ва ҳатто кўпаймоқда, бу эса уларнинг ажойиб иммунитетга эгалигигини кўрсатади. Улар тўғридан-тўғри Ганг дарёсидан тозаланмаган сув ичиши мумкин, европаликлар қизил пўрсилдоқлар ва яра-чақалар билан сакраб чиқадиган Европанинг ифлосланган дарёлари ҳар қандай ҳинд учун ичимлик ва байрам арафасида ювиниш мақсадида ишлатиш мумкин бўлган тоза дистилланган сувдир. Шундай экан, коронавирус Ҳиндистонда нафақат қоқилди, балки оёқларини  ҳам синдириб олди.
Лекин шунга қарамай, коронавирусда ғалабага бўлган интилиш жуда катта экан.
Булар, албатта, амалдорларнинг расмий, яъни ҳақиқатдан узоқ бўлган рақамлари, лекин улардан ҳам қандайдир геометрик прогрессия кетганлиги ва энди ҳар ҳафта ҳолатлар сонини иккига кўпайтириш кераклиги аниқ. Бу Ҳиндистонда, афтидан, жонли крандан тўғридан-тўғри сийдик ичадиган одамлар иммунитетига мутлақо чидамли, янги, қаттиқ шикастлайдиган штамм пайдо бўлганини англатади. Бу штамм дунё миқёсига чиққач, ҳақиқий қирғин келади.
Бугунги кунда газетачиларга улар аниқланган жойлар номига қараб номланган ўнлаб COVID-19 штаммлари маълум: япон штамми, британ штамми, бразил штамми ва ҳ.к. Штаммлар аслида жуда кўп, лекин нафақат вирусологлар, балки оддий уй бекалари ҳам биладиган иккита штамм – бу штамм 501.V2, яъни ЖАР штамми ва серқуёш Бразилиядан аниқланган, лекин ҳали ном қўйилмаган штамм. Нима сабабдан бу штаммлар ҳақида ҳамма билади? Чунки улар жуда хавфли – йўл-йўлакай барча мавжуд вакциналарга чап бериб, тезроқ ва кўпроқ одамларни ўлдирмоқда.
Бу штаммларни яна нима бирлаштириб туради? ЖАР ва Бразилия – ўзига хос иссиқ иқлимли, аҳоли зич яшайдиган мамлакатлар.
Бошқача қилиб айтганда, Бразилия – бу Ҳиндистон, фақат Жанубий Америкада жойлашган, ЖАР эса – Африкадаги кичик Ҳиндистон. Мос равишда, у ерда ҳам одамлар чиниққан, уларнинг қони турли даҳшат фильмларидаги «бегона»ларники каби кислотали гемолимфа ва унга тушган унча-мунча микроб қон орқали манзилнинг ярмига етиб боради.
Шу сабабли 2020 йилнинг май ойида ЖАРдан ҳам, Бразилиядан ҳам ҳеч қандай ёмон хабар келмайди. Антитаналарга чидамли штамм ЖАРда афтидан, ёзнинг охирига келиб пайдо бўлган. Кейин у Англияга етиб келди ва у ерда қирғин бошланди. Янада кўпроқ вақт давомида шаклланиб, 18 та мутацияси бўлган Бразилия штамми билан ҳам худди шундай. Мана энди ҳаммадан ҳам унинг Европага келиши ва сайёрамиз бўйлаб кейинги ҳаракатидан қўрқишмоқда.
Бразилия тўлқини дунёга қачон ташланиши ва унинг оқибатлари қандай бўлишини билмаймиз, лекин ундан кейин Ҳиндистондан келадиган тўлқин – супер-штамм олдида бразил штамми оддий тумов каби кўринади ва эҳтимол, ҳамма нарсани йўқ қилиши мумкин, яъни биз билган ва эслаган бутун цивилизацияни ҳам.  Бунинг қачон рўй беришини фақат Бразилия штамми тўлқин келиши бошида ҳисоблаш мумкин, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase