Абу Муслим
Россиянинг 18-асрда яшаган машҳур саркардаси Александр Суворов портрети Черкесск шаҳри кўчаларида пайдо бўлиши кўп миллатли Россия Федерациясида навбатдаги жанжалга сабаб булди. Портрет Россия Куни муносабати билан илиб қўйилган эди, лекин ҳамма россияликлар ҳам Суворовнинг «хизматлари»ни қадрламади.
Миср жанубидаги Асют вилоятида маймун бошли эчки боласи туғилиши одамлар орасида ваҳима уйғотди. Бу ҳақда исламнюс хабар тарқатди.
Агар дезертирлик ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланса, у ХХР тарихидаги душман томонига қочиб ўтган энг юқори мартабали киши бўлиши мумкин.
Толибон ҳаракати тез орада йирик шаҳар саналган Мозори-Шарифни қўлга киритиш ниятини маълум қилди. "Толибон" жангарилари Афғонистон шимолидаги йирик шаҳарлардан бири Мозори-Шарифнинг Балх туманини ўз назоратига олди.
Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Озарбайжон билан ҳалокатли урушдан кейинги сиёсий инқирозни бартараф этиш мақсадида ташкил қилинган навбатдан ташқари парламент сайловларида ғалаба қозонди.
«(...) Шанхай Ҳарбий-денгиз тиббиёт университети олимлари уларнинг тажрибаси «репродуктив биологияга чуқур таъсир кўрсатиши» мумкин демоқда. (…) Улар терисини бир қилиб тикиб, қон айланиш тизимини бирлаштириб, эркак ва урғочи каламушни бирлаштиришди, сўнгра бачадонни эркакка кўчириб, эмбрионларни эркак каламушга ҳам, урғочи каламушга ҳам жойлаштиришди», - дейилади Daily Mail хабарида.
«Ҳа-а. Мийм. Очиқ-ойдин Китобга қасам! Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик. Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур. Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик. Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи зотдир. Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз» (Духон сураси, 1-7)
АҚШ нинг Флорида штати, Уилтон-Мэнорс шаҳрида ЛГБТ-прайд бошланишидан олдин автомобилнинг одамлар устига бостириб бориши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва яна бир киши жароҳатланди.
Муҳаммад Нажибуллоҳ (пуштунча محمد نجيب الله — Mohammad Najibullāh; 1947 йил 6 август, Гардез, Афғонистон Қироллиги – 1996 йил 27 сентябрь, Кобул, Афғонистон) – афғон давлат, сиёсат ва партия арбоби, дипломат: Афғонистон Республикаси президенти (1987-1992), АДР Инқилобий кенгаш раиси (1987), АХДП МҚ бош котиби (1986-1992), Давлат ахборот хизмати (ХАД) бошлиғи (1980-1985).
Қирғизистонда коронавирус рекордларни урмоқда. «Қора июл»дан бери биринчи марта ўтган кун давомида COVID-19 инфекциясининг деярли 800 та янги ҳолати аниқланди. Бишкекда мини-локдаун жорий қилинмоқда. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Улуғбек Марипов давлат органларига ўтган йилги инқирознинг такрорланишига йўл қўймаслик ҳақида кўрсатма берди.
«Бундан йигирма йил аввал бутун инсон геноми илк марта секвенирланган (ДНК молекуласида нуклеотидлар жойлашув тартиби аниқланган), лекин ўшанда муҳим деталлар эътиборсиз қолдирилган эди. Энди эса мутахассислар бу бўшлиқни деярли тўлдирганликларини айтишмоқда» деб ёзади немис журнали Der Spiegel.
Саид Иброҳим Раисий (форс. سید ابراهیم رئیسی) – Эроннинг сиёсий ва давлат арбоби. 2017 йил Эрон президентлигига сайловда ҳам ўз номзодини қўйган.