Мактубларда хорижий ҳамкорлар томонидан Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат-эҳтиром билдирилиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний;
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев;
Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
Тунис президенти Қаис Саид;
Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Таббун;
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос;
Уммон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал Саид;
Қувайт Amiri Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ;
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги подшоҳи Абдулла II;
Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд;
Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг бош котиби Юсуф ал Усаймин;
Ислом тараққиёт банки гуруҳи президенти Бандар Ҳажар;
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳоди Сулаймонпур;
Миср бош имоми, Ал-Азҳар университети раҳбари Шайх Аҳмад Муҳаммад ат-Тоййиб.
Қутловлар келишда давом этмоқда.
Бундан аввал Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ойи билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.