Эронлик вазирнинг фикрига кўра, ҳеч бир ҳолатда ҳам Афғонистонга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларига, Толибон ҳокимият тепасида бўлган даврга қайтишга йўл қўйилмаслиги керак. Зариф Толибоннинг ислом амирлигини тиклаш режалари, аслида, ҳеч қандай асосга эга эмаслигини, айниқса, бу ғоя бўйича келишув йўқлигини таъкидлади. 1990-йиллардаги Афғонистон ҳеч қачон қайтмайди, чунки Эрон ва минтақадаги бошқа давлатлар Толибонга бу режаларни амалга оширишга йўл қўймайди.
Дипломат АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини мамлакатнинг узоқ муддатли иқтисодий ривожланиш йўлидаги ижобий қадам деб ҳисоблайди. Бироқ америка ҳарбийларининг чиқиб кетиши кескинликнинг ўсиши учун сабаб бўлмаслиги керак. «Толибон ҳаракати Афғонистон ҳукумати билан жиддий музокаралар бошлаши лозим», – деди вазир Зариф...
Эрон толибонга Афғонистонда ислом амирлигини қуришга имкон бермайди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар ва Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Ҳамидуллоҳ Муҳиб билан онлайн-режимда бўлиб ўтган учрашувда баёнот беришича, Эрон ҳукумати толибоннинг мамлакатда ислом амирлиги тузиш режаларидан хабардор ва бунга асло йўл қўйиб бўлмайди, деб хабар қилади «Анадолу» агентлиги.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди