Абу Муслим
«Қизил шаҳзода буюк халқнинг тикланишини кўкларга кўтармоқда ва учинчи муддати сари интилмоқда», - деб ёзади Le Figaro Хитойдаги мухбири Себастьян Фалетти.
"Футбол бўйича Европа чемпионати ўйинларини томоша қилиш учун стадионларда, паб ва барларда тўпланаётган одамлар оломони Европада коронавирус ҳолатлари сонининг ўсишига олиб келди, деди пайшанба куни ЖССТ, бу эса гарчи эмлаш кампанияси тараққиётган эришган бўлсада, янги тўлқин борасида хавотирларни кучайтиради", - дея хабар қилади The New York Times.
"Англияда вируснинг дельта варианти юқтириб олган ва COVID-19 оқибатида ўлган одамларнинг деярли ярми икки марта эмланган экан. Хўш, бу ҳолат эмлаш самарадорлиги ҳақида нималар дейди – нима сабабдан бу ҳали саросимага тушиш учун сабаб эмас?", - деб ёзади немис нашри Süddeutsche Zeitung.
Қоҳирадаги машҳур ал-Азҳар университети ўйинчиларни кейинги даражага чиқиш учун Каъбани бузишга ундайдиган оммавий Fortnite видеоўйини ҳақида огоҳлантирмоқда. Оголҳантириш университетнинг электрон фатволар халқаро Маркази томонидан эълон килинди.
Америка ҳарбийлари карийб 20 йил давомида Афғонистонда «Толибон»га қарши уруш эпицентри бўлиб хизмат қилган Баграм авиабазасини тарк этди, хабар қилади Associated Press АҚШ расмий шахслари орасидаги манбасига таяниб.
Ўз тарихи давомида эркинликни қабул қила оладиган деярли ҳар бир одамни қириб ташлаган кўринади. Қаршиликнинг сўнгги тўлқини – Хрушёв даврида Новочеркасск исёни бўлди. Кейинчалик эркинлик ва озодлик учун имконият пайдо бўлганда, ундан ҳеч ким фойдаланмади. Озодликка интилиш Украинада, Болтиқбўйи давлатларида, Грузияда қолди. Фақат бизда, русларда эмас.
Бири ошқасини инкор қиладиган, қарама-қарши иқтисодий ислоҳотлар туфайли ўтиш даври ҳукуматидан истеъфо талаб қилаётган юзлаб норози шахслар Судан пойтахти Хартум кўчаларига чиқишди.
Гуманитар ёрдам етказиб бериш учун Ироқдан шимоли-шарқий Сурияга чегара орқали ўтиш бўйича ишларни тиклаш ҳақида таклиф Россиянинг БМТдаги элчиси томонидан чоршанба куни қаршиликка учради.
Шу кунларда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Европа чемпионати кўплаб кўрсаткичлар бўйича қизиқарли бўлиб, тарихдан ўзига хос ўрин олмоқда. Лекин бунга фақат бутун футбол тарихи давомида пандемия туфайли муддатининг кўчирилгани сабаб эмас.
Эроннинг янги сайланган президенти Иброҳим Роисийга нисбатан унинг 1988 йил диссидентларни оммавий равишда қатл қилишдаги роли билан боғлиқ халқаро тергов очишмоқчи. Шундай баёнот билан чиққан БМТ Эрондаги инсон ҳуқуқлари бўйича маърузачиси Жаваид Раҳмон шунга эътибор қаратдики, республикада ижрочи ҳокимият раҳбарининг алмашиши инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалани фақат долзарблаштиради, холос.
РФ президенти Владимир Путин Совет Иттифоқини тиклашни имконсиз, деб ҳисоблайди. Бу ҳақида Россия етакчиси чоршанба куни ҳар йиллик тўғридан-тўғри мулоқот давомида айтиб ўтди, деб хабар қилади ТАСС.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи ЛГБТни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз эмблемасини камалак рангларига бўяди. Эмблема тасвири ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтларда, жумладан, Twitterда ҳам ўзгартирилди.