close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг онлайн дарс ва суҳбатлари

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг MuslimTV жамоаси ҳар ҳафта душанбадан жумагача 7 та йўналишда диний-маърифий дарс ва суҳбатларни ижтимоий тармоқлар орқали онлайн эфирга узатмоқда.

Ушбу суҳбатларнинг эфир вақтлари қуйидагилар:

Сешанба – Сийрати Набавия куни (Тошкент вақти билан соат 14:00да)

Чоршанба – Қироат ва тажвид куни (Тошкент вақти билан соат 14:00да)

Онлайн дарс вақтида +998 977 607 049 рақамига қўнғироқ қилиб, қироатингизни тўғрилаб олишингиз мумкин.

Пайшанба – Тажвид дарсининг амалий машғулоти (Тошкент вақти билан соат 14:00да). Унда сиз моҳир қориларга ўтилган дарсларни телефон орқали топширишингиз мумкин.

Пайшанба – Ҳадис шарҳи куни (Тошкент вақти билан соат 14:00да)

Жума – Диний савол-жавоб куни (Тошкент вақти билан соат 23:00да)

Диний саволларингизни эфир вақтида +998 979 009 294 рақамига қўнғироқ қилиб ёки fatvo.uz сайтига йўллаб, жавоб олишингиз мумкин.
Жума куни (Тошкент вақти билан соат 12:15 да) маҳоратли воиз ва тажрибали имом-домлаларнинг жума суҳбатлари ижтимоий тармоқларимизда тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Аллоҳ таоло онлайн диний-маърифий дарс ва суҳбатларни давомли ҳамда барчамизга манфаатли бўлишини таъминласин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase