Қиёмат хабарини берувчи бу ер ёрилишлар одатдаги зилзилалардан фарқли бўлади. Чунки деярли ҳар йили оламнинг қайси бир бурчагида ер қимирлаётгани ёки вулқон отилгани ҳақида эшитиб турамиз. Эҳтимол, ҳадисда айтилган шарқу ғарбдаги ер ёрилиши ядровий уруш натижасида юз берар. Аммо араб жазирасида бўладиган табиий офат – Қиёмат аломатига келсак, уни бизга қуйидаги саҳиҳ ҳадис шарҳлаб берар деган умиддамиз:
Оиша (р.а)дан: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: «Каъба қўшини ғазот қилиб чиқади. Қўшин бир саҳро ерда турганида, уларнинг аввалу охирини ер ютади.
Шунда Оиша онамиз «Бу қўшин орасида бошқалар ҳам бўлади-ку» мазмунида савол бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар:
- (Ҳа) Уларнинг аввалу охирини ер ютади. Сўнг (Қиёматда) ниятларига қараб турғизиладилар».
Абул Фарж Жавзий «Фуҳум ул-Асар» китобида Ироқ ва Мағрибда ер ёрилганини ҳамда бу офат натижасида жуда кўп кишининг ёстиғи қуриганини ёзган. Тўғри, ҳақиқатан ҳам тарихда шундай ҳодиса бўлган. Лекин, биз ҳадисда айтилган Қиёмат аломатларидан бўлмиш ер ёрилиши офати мана шу эди, деб айта олмаймиз.
Бизнингча, у зилзила-ер ёрилиши ҳали бўлганича йўқ-ку Аллоҳнинг ўзи асрасин!
Муҳаммад Саломат Жабарнинг
"Қиёмат аломатлари" китобидан