close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмон эркак аёлларга ўхшамайди

Мусулмон эркак аёлга, мусулмон аёл эркакка ўзини ўхшатмайди. Чунки ҳар бир жинс ўзини бошқа жинсга ўхшатиши Ислом шариатида ҳаромдир. Жамиятда эркак кишининг ўз сифат, хусусият, вазифалари борлиги каби, аёлнинг ҳам ўз сифат, хусусият ва вазифалари бордир. Икковларининг орасидаги бу фарқ ташқарида ҳам, ичкарида ҳам йўқ бўлмаслиги лозим. Шу сабабдан Ислом бундай иш қилганларга қаттиқ тахдид қилган.

Ибн Аббос розияллоху анҳудан ривоят қилинади, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васал-лам ҳаракат ва гапларида ўзини аёлларга ўхшатган эркаклар ва ўзини эркакларга ўхшатган аёлларни лаънатладилар”. Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзини аёлларга ўхшатган эркаклар, ўзини эркакларга ўхшатган аёлларни лаънатладилар, дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилина ди, айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар кийимини кийган эркаклар ҳамда эркаклар кийимини кийган аёлларни лаънатладилар”.
Бугунги кунда баъзи жамиятларда айрим йигитлар қизларга ўхшаб, сочларини ўстириб олганларидан, хусусан, кўкракларига тилла занжир осиб олганларидан ёки баъзи қизлар эркакларнинг кийими каби тор шим ва қўйлакларни кийиб олганларидан уларни эркак ё аёллигини аниқлаш мушкул бўлмоқда. Ундай қизлар йигитларга ўхшаб қолганлар. Мусулмон йигит ва қизлар кириб қолган мана бундай залолатлар унинг аччиқ самараси ва оғриқли натижасидир.

Муҳаммад Али Ҳошимийнинг
"Мусулмон ахлоқи" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase