Лойиҳа машҳур Foster + Partners архитектура бюроси томонидан амалга оширилмоқда
Британиянинг Foster + Partners архитектура агентлиги Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда қурилиши режалаштирилган дунёдаги энг баланд осмонўпар бино лойиҳасига қўшилди. Бу ҳақида The Architects' Journal нашри хабар берди.
Журналистларнинг хабар беришича, бино баландлиги икки минг метрга этади. Минора Қирол Холид халқаро аэропорти яқинида қурилиши режалаштирилган. Ар-Риёд марказидан 35 км узоқликда жойлашган.
Мутахассисларнинг фикрича, осмонўпар бино қуриш йўлидаги энг катта тўсиқ кучли шамол бўлади. Бундан ташқари, бинонинг хавфсизлигини таъминлаш учун бошқа муҳандислик муаммоларини ҳал қилиш керак.
Агар лойиҳа амалга оширилса, бино аввалги рекордчи – Дубайдаги 828 метрлик Бурж Халифа минорасини анча ортда қолдиради. Нашрнинг эслатишича, Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 2013 йилдан бери Jeddah Tower қурилмоқда. Лойиҳага кўра, унинг баландлиги минг метрдан ошиши керак.