Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 31 км жанубда Қозоғистон ҳудудида жойлашган бўлиб, шаҳарда зилзила кучи 5 баллни ташкил этган.
Баъзи турар жой, ишхона ва таълим муассасаси биноларига зарар етган. Баъзи жойларда сув қувурлари ёрилиб, бино деразалари синиб тушган.
Шаҳардаги таълим муассасаларида машғулотлар бекор қилиниб, ўқувчи ва талабаларга уйларига жавоб берилди. Алмати метроси ҳам ўз ишини тўхтатди.
Шаҳардаги йўлларда автомобиллар тиқини юзага келиб, такси нархлари кескин кўтарилиб кетди.
Соат 15:00 дан кейин фавқулодда вазиятлар департаменти шаҳар аҳолисига ўз уйларига киришлари мумкинлиги ҳақида хабар берди. Департаментга кўра, кучли зилзила бўлиш эҳтимоли 30%дан кам. Лекин кучсиз бўлган такрорий ер силкинишлари кузатилиши мумкин.
Алматида кучли зилзила
Алмати фавқулодда вазиятлар департаментининг хабарига кўра, 4 март маҳаллий вақт билан 11:22 да Алматида кучли зилзила содир бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|