close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (872)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Якшанба, Нояб 04 2018

Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Қуръони каримни насронийлар ва яҳудийларнинг манбаларидан олиб ёзган деган тахминлар ҳам бор (Жуда кўп атеист, агност, скептик ва  дин душманлари уялмасдан шу гапни кўтариб юришади). Кўп бор таъкидланганки, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўллари у кишининг саводсиз эканликларини тасдиқлайди. Агар ул зот саводли бўлганларида танқидчилар ваҳийларга 100 фоиз шубҳа билан қарарди.

Сешанба, Окт 23 2018

Дўзах!.. Аллоҳ сақласин бизни у жойдан! Дўзах жуда ҳам ёмон жой! Унинг бир неча оти бор: Жаҳаннам, Жаҳийм, Сақар, Нор ва ҳоказо. Дўзах ҳозир ҳам бор. Уни Қиёмат куни ҳар битта одам ўз кўзи билан кўради.

Шанба, Окт 13 2018

Бу – ўлимни таътиб кўрган ва унинг талвасасини ҳис қилганларнинг оғзидан ўлим ва унинг даҳшати ҳақида нималарнидир билишни истаган Исроил ўғилларидан бўлган инсонлар ҳақидаги ҳикоя. Улар Аллоҳ таолога дуо қилдилар ва қабристонга кўмилган ўликлардан бирини улар учун тирилтиришни сўрадилар. Аллоҳ уларни дуоларини эшитди ва марҳумлардан бирини тирилтирди, у эса ўлим ҳарорати унинг вафотидан бери 100 йил муддат ўтган бўлсада, пасаймаганлигини маълум қилди.

Шанба, Окт 13 2018

Ислом таълимоти хиромантия ҳақида нима дейди? Хиромантия ҳақ таълимми? Мусулмонлар хиромантия билан шуғулланишлари ёки шуғуллаётганларга мурожаат қилишлари жоизми? Бу саволларга Канаданинг Торонто Ислом университетининг катта устози Аҳмад Катти жавоб беради:

Душанба, Окт 08 2018

Қуръон осойишталик бахш этиши керак, кортизол даражасини ошириши эмас. Шу сабабли кичик нарсадан бошланг ва аста-секинлик суръатни ошириб боринг. Агар сиз Қуръонни мунтазам ўқишни ўзингизга одат қилиб олишга ҳаракат қилган бўлсангиз, эҳтимол, буни ҳис қилган бўлсангиз керак. Вақти-вақти билан оддийгина айтганда бу ишни қилгингиз келмайди.

Чоршанба, Окт 03 2018

 175. Уларга оятларимизни берганимизда, улардан ўзини олиб қочган ва уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснинг хабарини тиловот қилиб бер!

Сешанба, Окт 02 2018

У ёки бу нарсалар бахтсизлик келтиришига ишониш - ботил динларнинг бир бўлаги бўлиб, ёлғон уйдирмадан иборатдир. Афсуски, бу иллат мусулмон жамиятида ҳам тарқалган. Ислом таълимотига - бундай ирим-сиримлардан ҳолидир. Чунки,  Ислом - тавҳид дини ҳисобланади.

Душанба, Окт 01 2018

Имом Ғаззолий айтадилар: “Аллоҳ таолога муқарраб, камёб ва нодир бўлган охират уламолари борки, қуйида уларнинг бир қанча аломатларини келтириб ўтамиз:

Якшанба, Сен 30 2018

Ва раҳбарларимизга, иш бошиларимизга қарши чиқишни, агар зулм қилсалар ҳам, раво кўрмаймиз. Уларга қарши даъват қилмаймиз. Уларнинг итоатидан бош тортмаймиз. Уларга итоат қилишни, модомики, маъсиятга буюрмасалар Аллоҳнинг итоатидан деб, фарз, деб биламиз. Уларнинг ҳаққига салоҳият ва афв сўраб дуо қиламиз.

Пайшанба, Сен 27 2018

Аввал айтиб ўтилганидек, мусулмон уламоларнинг бундай оятларга нисбатан умумий қараши шундай – бу оятларни қатъий лексик (луғавий) маънолардан (оятларда келган сўзлардан) воз кечган ҳолда Аллоҳнинг Ўзи яратган маҳлуқлардан бирортасига тенг ёки ўхшаш бўлишига йўл қўйиладиган шаклда изоҳлаш мумкин эмас.

Пайшанба, Сен 27 2018

Бизнинг ҳаётимизда пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўрин эгаллаган? Биз уни ўзимиздан, фарзандларимиздан ва ота – онамиздан ҳам қаттиқроқ яхши кўрамизми? Биз учун қадрли бўлган нарсани унинг учун қурбон қила оламизми?

Пайшанба, Сен 27 2018

Турли хил югур-югурлар ва беҳуда ҳаракатлар ҳаётни қамраб олган бу ўткинчи дунёда энг ачинарли нарса – банданинг  Роббиси билан боғланишга вақт ажратмаслигидир. Яралишимиздан мақсад ибодат эканини кўпчилигимиз унутиб қўйганмиз. Биз ибодатнинг маъносини тор тушунадиган бўлиб қолдик.

Пайшанба, Сен 27 2018

“Мўъжиза” ва “каромат” сўзлари луғатда бир маънони англатади. Яъни: “одатдан ташқари содир бўлган иш”.  Лекин кўпчилик мутааххир уламолар уларнинг орасини фарқлашади. Мўъжиза - пайғамбар, каромат -  валий учун дейишади. Одатдан ташқари ҳар қандай иш пайғамбардан содир бўлса ва одамлар ўшанга ўхшаш нарсани қилишга ожиз бўлса демак, бу -  мўъжиза!.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase