close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръони карим "доимий" саволларга жавоб беради

1. Нега мен имтихон қилинаман?
Қуръони карим жавоб беради: "Одамлар "иймон келтирдик" дейишлари ила имтиҳон қилинмай, тарк этилишларини ўйладиларми?  Ва, батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтиҳондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак" Анкабут сураси, 2-3.

2. Нега истаган нарсам доим бўлавермайди?
Қуръони карим жавоб беради: "Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз" (Бақара сураси, 216).

3. Нега бу оғир юк менинг бошимга тушди?
Қуръони карим жавоб беради: "Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас. Фойдаси ҳам касбидан, зарари ҳам касбидан" Бақара сураси, 286.
"Бас, албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, бир қийинчилик билан осончилик бордир" Шарҳ сураси, 5-6.
   
4. Умид қолмаса, нима қилиш керак?
Қуръони карим жавоб беради: "Бўшашманглар! Хафа бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар" Оли Имрон сураси, 139.

5. Буларга қандай чидайман?
Қуръони карим жавоб беради: "Эй иймон келтирганлар! Сабр қилинг. Сабр ила ғолиб келинг. Курашга бел боғлаб туринг. Аллоҳга тақво қилинг. Шоядки ютуққа эришсангиз" Оли Имрон сураси, 200.
"Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва, албатта, у нафси синиқлардан бошқаларга жуда катта ишдир" Бақара сураси, 45.

6. Бундан қандай фойда кўраман?
Қуръони карим жавоб беради: "Албатта, Аллоҳ мўминлардан уларнинг жонлари ва молларини жаннат эвазига сотиб олди" Тавба сураси, 111.

7. Кимга суянаман?
Қуръони карим жавоб беради: "Бас, юз ўгириб кетсалар, сен: «Менга Аллоҳнинг Ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир», дегин" Тавба сураси, 129.

 8. Мен ортиқча тоқат қила олмайман?!
Қуръони карим жавоб беради: "...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Ҳақиқатда Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар" Юсуф сураси, 87.
"Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, унинг ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир" Зумар сураси, 53.

Манба: Muslim Village
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase