close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (875)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Якшанба, Авг 14 2022

«Шариат» сўзи араб тилида «остона», «сув ичиш жойи» ҳамда «йўл» деган маъноларни англатади.

Якшанба, Авг 14 2022

Фитрий, ақли ва тарихий далиллар илоҳнинг ёлғиз эканлигини исботламоқда. Инсон қайси тарафга бош урмасин, ҳаётнинг олий бир куч тарафидан бошқарилишини кўради, Ўз истаги билан ёки қўрқинч билан унга сиғина бошлайди. Хусусан, инсон гуноҳга ботиб оғир аҳволда қолганида ва ҳеч ким унга ёрдам қўлини узатмаганида у илоҳий кучга эҳтиёж сеза бошлайди. Инсон ваҳима, жаҳолат ва шунга ўхшаш муҳитдан қутулиб, ўзлигини англайди, жонсиз, сохта тангрилардан узоқлашиб, ихлос билан Роббисига сиғинади. Бу денгизда чўкаётган кема йўловчиларининг аҳволини эслатади.

Якшанба, Авг 14 2022

Мусулмон одам саховатли, чиройли муомалали, гўзал хулқли бўлади, қийналганга енгиллик беради.

Якшанба, Авг 14 2022

Ўз давридаги раҳбарнинг афзаллигига келадиган бўлсак, бизнинг наздимизда у шарт эмас. Шайх Абу Мансур Мотуридий (раҳимаҳуллоҳ) “Мақолот” китобидау ҳакда ёзиб кетган. Агар ким раҳбарликка яроқли ва фазилатли бўлса, раҳбарлик унга топширилиб, битим тузилади. Гарчи (шу вақтда) ундан ҳам яхшироғи бўлса-да. Бу фикрга аҳли ҳадис бўлган мутакаллимлардан муътазилий Ҳусайн ибн Фазл Бажалий, Абул Аббос Қалонисий ва Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Хузайма қўшилишган.

Шанба, Авг 13 2022

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу намозгоҳга истисқо (серобчилик сўраш) учун чиқдилар. Бас, дуо ила истисқо қилдилар. Қиблага қарадилар».
Шарҳ: Дуонинг одобларидан бири қиблага қараб дуо қилишдир.

Чоршанба, Авг 10 2022

Қуръони карим инсон ақлига хитоб қилиб, исломни мушкуллаштирмасликни буюради.

Жума, Авг 05 2022

Салафлар - Исломнинг аввали, яъни биринчи асрларида ўтган саҳобалар, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар. Халафлар - салафлардан кейин келган мусулмонлар авлоди. Улардан ҳар бирининг муташобиҳ сифатлар ҳақида ўзларининг тутган йўллари бўлган. Келаси сатрларда ана шу йўлларнинг ҳар бири билан алоҳида-алоҳида танишиб чиқамиз.

Пайшанба, Авг 04 2022

Ширк аралашмаган тавҳид жамият ва шахс ҳаётига жуда хайрли таъсир қилади ва фойда тўла натижалар беради. Қуйида улардан баъзи мисоллар келтирамиз:

Сешанба, Авг 02 2022

Таърифи: 1.    Қомусда [талифа] сўзи [фариҳа] вазнида, "нобуд бўлди" маъносида, [атлафа] эса -"йўқ қилди" маъносида келади (Ал-Комусул муҳит).

Якшанба, Июл 31 2022

Ва гўзал амал қилувчи мўминларни Аллоҳ таоло афв этиб, Ўз раҳмати ила жаннатга киритишини умид қиламиз ва уларнинг ҳақида хотиржам бўла олмаймиз ва жаннатга киришларига гувоҳлик бера олмаймиз. Ёмонлари учун эса, истиғфор айтамиз, улар ҳақида қўрқамиз ва уларни ноумид қилмаймиз.

Шанба, Июл 30 2022

Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир.

Жума, Июл 29 2022

Аллоҳ таоло: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз», деган. Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши зарур бўлган ҳақиқатлардан бири–бу умматнинг одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат эканлигидир.

Жума, Июл 29 2022

Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни «улуғ имом», «катта имом», деб номлайди. Ҳақийқатан ҳам, у киши бунга сазовор зотдирлар. Зар қадрини заргар билади, деганларидек, у кишининг қадрларини ҳам уламолар, имомлар биладилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase