close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (872)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Пайшанба, Июл 14 2022

Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни сўраганлар. Бошларига тушган мушкулларни кушойиш қилишни сўраганлар. Шунингдек, бирор фойдали иш бўлишини ҳам сўраганлар. Бу ҳол айниқса, одамлар бошига оммавий кулфат тушган пайтларда ёрқин намоён бўлади. Ўша пайтларда зикрлар уюштирилиб, «Ё мадад! Ё мадад!» кўпайиб қолади. Ҳар қавм ўзи эътиқод қиладиган валий ёки солиҳ кишининг номини айтиб мадад сўрайди.

Пайшанба, Июл 14 2022

Бир киши “муҳсан”, яъни, зинокорликдан пок, озод, ақлли, балоғатга етган эркак ёки аёлни очиқ-ойдин зино лафзи билан ҳақоратласа (“зинокорсан”, “зинодан туғилгансан” дейиши каби) ёки “сен ўз отангдан эмассан” деса, шунингдек, “Сен фалончининг ўғли эмассан” деса-ю, ўша фалончи бунинг отаси бўлса (ҳақорат қилинган шахснинг онаси муҳсана бўлган ҳолатда) ҳақорат қилувчи одамга маст қилувчи ичимлик ичувчига урилгандек 80 дарра урилади.

Пайшанба, Июл 14 2022

Илм бирор нарсани ҳужжат ва аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан омайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради:

Чоршанба, Июл 13 2022

Аллоҳ таоло, фаришталар ва ер юзидаги барча мавжудотлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтадилар. Қуйидаги оятда Аллоҳ таоло биз уммати Муҳаммадийларга амр қилиб, Пайғамбаримизга салавот айтишни буюрмоқда:

Душанба, Июл 11 2022

Исломга чақирувчи инсонлар ўз ораларига ҳудбин, такаббурли, бировларни молига тамаъ қилувчилар кириб қолишидан ҳазир бўлишлари керак. Улар мўминлар жамоатларига соғлом жисмга микроблар билдирмай кириб олгани каби кириб оладилар ва бошқаларга оғирликларини солиб иш кўрадилар. Гаплари кўп, амаллари кам. Шиддат пайтида камайиб кетадилар, то қийинчиликлар кўрингунича тамаъ қилиш пайтида кўпайиб кетурлар. Аллоҳ эса нопокни покдан ажратур.

Душанба, Июл 11 2022

ТОАТ ОШКОР ЭТИШ ВА БЕРКИТИШ ОРАСИДА

Душанба, Июл 11 2022

4/32 Ҳасад тақиқланган, бунинг ўрнига Аллоҳнинг фазл-марҳаматини кўпроқ сўраш керак.

Жума, Июл 08 2022

Қатъий далиллар билан собит бўлган кичик ва катта гуноҳларни ҳалол дейиш куфрдир. Гуноҳни енгил ҳисоблаш, уни мубоҳ деб билиш ҳам куфрдир.

Жума, Июл 08 2022

Бизнинг наздимизда раҳбарлик мерос билан эмас, балки адолатли ва солиҳ инсонлар танлови билан собит бўлади. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)нинг раҳбарлигини тўғри деган барча уламолар шу фикрга келган.

Жума, Июл 08 2022

Баъзи фақиҳлар айтади: “Бидъат куфр, бидъатчи кофирдир. Чунки бидъат ҳаром. Ким бунга эътиқод қилса, ҳақиқатда уни ҳалол санаган бўлади ва кофир бўлади”. Баъзи фақиҳлар айтади: “Бидъатчи кофир эмас. Бунинг далили Абу Ҳанифадан (розияллоҳу анҳу) нақл қилинган ривоят, яъни Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) айтди: “Ҳавои нафс аҳлларининг гувоҳлиги қабул қилинади”.

Пайшанба, Июл 07 2022

Бизнинг наздимизда раҳбарликка сайланадиган киши гуноҳсиз бўлиши шарт қилинмайди. Балки бегуноҳлик пайғамбарлик шартидандир. Чунки пайғамбарлик хабарлар ва одатлар ҳамда табиий хусусиятлардан ташқаридаги мўъжизаларга боғланган.

Чоршанба, Июл 06 2022

Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳажрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.

Сешанба, Июл 05 2022

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «(У олов ичидан саломат чиқди) ва деди:

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase