Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Дарахтга латта боғлаш (баъзи минтақаларда "чок-латта боғлаш" ёки "бағри-дард боғлаш" деб ҳам аталади) одатда халқона одатлар ва урф-одатлардан бири бўлиб, инсонларнинг эзгу ниятлари, тилаклари ва умидларини ифода этиш мақсадида амалга оширилади. Бу одат кўпроқ Осиё мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам кузатилади. Бу амалда қуйидаги қадамлар бажарилади:
Нуҳ (алайҳиссалом) – Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси бўлиб, унга янги шариат берилган беш элчининг биринчи ҳисобланади. Исми Қуръонда кўп маротаба зикр этилган, ва унинг қиссаси Қуръоннинг Нуҳ сурасида келтирилган бўлиб, бу сура унинг номи билан аталган. Нуҳ (алайҳиссалом) Пайғамбар Одам (алайҳиссалом)нинг тўққизинчи авлоди, ва Пайғамбар Идрис (алайҳиссалом)нинг набираси эди.
Қуръони каримнинг софлиги, яъни шахс, гуруҳ, тоифа, миллат манфаатларидан юқорида туриши - холислиги ҳам унинг Аллоҳ каломи эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таоло бу қиссанинг тафсилотини Бақарасининг 67-73-оятларида келтиради: "Бир вақтлар Мусо қавмига шундай деган эди: "Аллоҳ сизга бир сигир (бақара) сўйишларингизни буюрмоқда" Улар, "Сен бизни масхара қиляпсанми?" деган эдилар. У эса, "Жоҳиллардан бўлишдан Аллоҳга сиғинаман", деган эди".
Бу тоифа қуйидагича эътиқод қилади: “Бандалар яхшилик туфайли савобга эришади, ёмонлик туфайли жазоланмайди, кофирлар ва гуноҳкорлар узрли бўлиб, масъул эмас. Чунки барча феъллар Аллоҳ таолодан, банда бунда мажбур”. Бу куфр. Ривоят қилинишича, бир киши Ибн Масъуд, Ибн Аббос ва Ибн Умарнинг (розияллоҳу анҳум) олдига келиб, бундай деди: “Куфр билан бирга тоат фойда бермаганидек имон билан бирга гуноҳ зарар қилмайди”. Улар барчаси айтди: “Бу ерни тарк эт ва ёлғон гапирма”. Ушбу масала абодила масаласи деб номланди. Пайғамбардан (алайҳиссалом) ривоят қилинади: “Муржиийлар етмиш пайғамбар тили билан лаънатланган».
Юқорида зикри ўтган ўхшашлик маъносини билиш билан Жаҳм Ибн Сафвоннинг «Аллоҳ таолони нарса деб бўлмайди. Чунки Аллоҳдан бошқа нарсалар нарса бўлатуриб, Аллоҳ таоло ҳам нарса бўлса, ўртада ўхшашлик бўлиб қолади», деган сўзининг ботил экани маълум бўлади.
Кароматларни авлиёларга нисбат бериш ҳам ана шу қабилидандир. У имкон доирасидаги ишларданми ёки имконсизми?
Билингки, зажр қилиш, ҳаром қилиш, тақиқлаш ва ман этиш ҳақиқатан Аллоҳ таоло томонидан бўлади ва бу ҳаромликни келтириб чиқаради. Ким бунга узрсиз ва шубҳасиз ижозат берса ва ҳалол деб санаса, кофир бўлади.
Далилларга таянмасдан, тақлид билан имон келтирган кишининг имони дурустдир. Мўътазилалар шубҳани даф этиш мумкин бўладиган даражада ҳар масалани ақл далолати билан билмагунича киши мўмин бўлолмайди, дейишади.
Умматнинг аксарияти кофирлар учун ва айрим гуноҳкор мўминлар учун қабр азоби ҳақлигини ва яхши амаллар қилувчилар учун қабрда неъмат ато қилиниши ҳамда Мункар ва Накир номли фаришталарнинг савол-сўроғини исбот қилишди. Бу ҳақда кўплаб Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Аллоҳ таоло бу борада бундай марҳамат қилади:
Билингки, инсонни тоқати етмайдиган ишга таклиф қилиш аҳли сунна вал жамоа наздида жоиз эмас.
«Ширк» сўзи луғатда «шерик қилиш» маъносини англатади. Истилохда эса Аллоҳ таолонинг зоти ва Унинг зотий сифатларида бирор нарсани шерик қилишдир. Макка мушриклари ва бутпарастлар Аллоҳ таолонинг зотида бошқасини шерик қилганлар.
Имом Қудурий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Сўнгра такбир айтади ва рукуь қилади». «Жомеъус сағир» китобида: «Рукуъга эгилган ҳолида такбир айтади», дейилган. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир эгилиш ва кўтарилишда такбир айтардилар.