close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муҳим ҳаёт сабоқлари

 

 

 

Нуҳ (алайҳиссалом) – Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси бўлиб, унга янги шариат берилган беш элчининг биринчи ҳисобланади. Исми Қуръонда кўп маротаба зикр этилган, ва унинг қиссаси Қуръоннинг  Нуҳ сурасида келтирилган бўлиб, бу сура унинг номи билан аталган. Нуҳ (алайҳиссалом) Пайғамбар Одам (алайҳиссалом)нинг тўққизинчи авлоди, ва Пайғамбар Идрис (алайҳиссалом)нинг набираси эди.

Нуҳ (алайҳиссалом) – Аллоҳнинг пайғамбари ва элчиси бўлиб, унга янги шариат берилган беш элчининг биринчи ҳисобланади. Исми Қуръонда кўп маротаба зикр этилган, ва унинг қиссаси Қуръоннинг  Нуҳ сурасида келтирилган бўлиб, бу сура унинг номи билан аталган. Нуҳ (алайҳиссалом) Пайғамбар Одам (алайҳиссалом)нинг тўққизинчи авлоди, ва Пайғамбар Идрис (алайҳиссалом)нинг набираси эди.

Ривоятларга кўра, Нуҳ (алайҳиссалом) санамларга сиғиниб келган, ёмон жамиятда яшаган. Халқ Вад, Суваъ, Яғус, Яъуқ ва Наср номли санамларга сиғинар эди. Аллоҳ таоло уларга янги пайғамбар, Нуҳ (алайҳиссалом)ни юборди. У пайғамбар бўлганида 480 ёшда эди. Умри 950 йил бўлган, ва бу йиллар давомида Аллоҳга ибодат қилишга чақирган. Тофондан кейин Нуҳ (алайҳиссалом) яна 350 йил яшаган.

Тўфон

Нуҳ (алайҳиссалом) Аллоҳга ишонишга чақирган вақтда узоқ сабр қилди. У одамларга: “Исломни қабул қилинг, ягона Аллоҳга бўйсунинг, ва сиғиниб келаётган санамларингизни ташланг”, деди. Лекин кўпчилик унга ишонмади, уни мазах қилдилар, ҳақоратлаб уришди.
Бу синовлардан кейин Нуҳ (алайҳиссалом) Аллоҳдан куч ва ёрдам сўради, чунки кўп йиллик даъватидан кейин ҳам одамлар янада кофирликка ботган эди. Аллоҳ таоло Нуҳга (алайҳиссалом) айтди, одамлар барча чегаралардан ошди, ва улар келажак авлодлар учун ўрнак бўлиши учун жазоланадилар. Аллоҳ унга кема қуришни илҳом қилди, ва Нуҳ (алайҳиссалом) катта қийинчиликларга қарамай кема қуришни якунлади. Нуҳ (алайҳиссалом) одамларни ғазаб кунига тайёргарлик кўришга чақирди, лекин улар уни масхара қилиб, бундай бекор иш билан шуғулланмаслигини айтдилар.
Кема якунлангач, Нуҳ (алайҳиссалом) унига турли жонзотлар жуфтларини жойлаштирди, ва ўзи ва эргашганлар кемага чиқишди. Тез орада ерни ёмғир босди ва сув тошқини ердаги барча нарсани йўқ қилди. Нуҳ (алайҳиссалом) ва унинг издошлари кемада омон қолишди, лекин унинг катта ўғли ва хотини кофирлар орасида ҳалок бўлди.

Ҳаёт сабоқлари
Бизни иймон бирлаштиради, насл эмас

Нуҳнинг хотини кемада унга қўшилмади, чунки у Нуҳ (алайҳиссалом) узоқ вақт даъват қилиб келган хабарга ишонмади. Унинг ўғли ҳам тошга сиғиниб келар эди ва ўзини тошқиндан қутқариш учун энг баланд тоғга чиқишни афзал кўрди. Нуҳ (алайҳиссалом) сув тўлқинлари ўғлини қамраб олаётганини кўриб, унга кемага чиқишни айтди. Лекин ўғли рад этди ва чўкиб кетди.
Нуҳ (алайҳиссалом) узоқда турган ўғлига бақириб: “Эй менинг азиз ўғлим! Биз билан кемага чиқ ва кофирлар билан бирга бўлма”, деди. У жавоб берди: “Мен ўзимни сувдан қутқарадиган тоғда паноҳ топаман”. Нуҳ (алайҳиссалом): “Бугун Аллоҳнинг буйруғидан ҳеч ким омон қолмайди, фақат кимга раҳмат қилса, ўша омон қолади!” деб бақирди. Ва уларни сув тўлқинлари бир-биридан ажратди, ва ўғли ҳалок бўлди". Ҳуд сураси 42-43 оятлар.

Сабр – Сабрли бўлиш

Пайғамбар Нуҳ (алайҳиссалом) халқини 950 йил давомида даъват қилди, бу деярли ўн аср! “Биз Нуҳни ўз қавмига юборган эдик, ва у улар орасида минг йил турди, лекин улар гуноҳ қилганларида, тошқин уларни йўқ қилди”. Анкабут сураси, 14-оят.

Аллоҳ ҳар доим бизни билан

Ушбу қисса ҳақиқатни қидирувчилар учун Аллоҳнинг нима талаб қилаётганини очиқ қилади. Бу шундай: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ишониш, унинг Пайғамбари (алайҳиссалом) олиб келган буйруқларга амал қилиш, яхшилик қилиш, зўравонлик, очкўзлик, бузуқлик ва ёмон ишлардан тийилиш.

Аллоҳ гуноҳларни жазолайди, лекин у шунингдек меҳрибон ва раҳмлидир. У бизга унга қайтиш имкониятини беради. Ҳатто катта гуноҳ ва Жаҳон тофони вақтида ҳам Аллоҳ Нуҳ (алайҳиссалом) ва унинг оиласини қутқариш йўлини таъминлади. Тўғри йўлга қайтиш учун ҳеч қачон кеч эмас, чунки Аллоҳ биз билан биргадир.

Аллоҳ бизга ёрдам берсин!

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase