close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллохдан ёрдам сўраган мукорий ва унинг ўлимдан нажот топиши

Ҳузурида ёрдам сўраб турган ва қалбида Аллоҳ таолодан ўзгаси йўқ бўлган бандага У Зот қандай тез ижобат қилган ва ёрдами қандай катта бўлган?!

Ҳузурида ёрдам сўраб турган ва қалбида Аллоҳ таолодан ўзгаси йўқ бўлган бандага У Зот қандай тез ижобат қилган ва ёрдами қандай катта бўлган?!
Ҳофиз Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзи тафсирида қуйидагиларни айтган:
“Ёки ноилож одам дуо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (ундан) ёмонлик (мусибат)ни йўқ қиладиган (яхшими)?”:
Ҳофиз ибн Асокир Димашқийдан ривоят қилинган: “Бир хачир мукорийси, яъни хачирини сафар ва ижара учун мингани бериб турадиган киши Дамашқдан Забадонийгача мукорийлик қилар эди. Бир куни у билан бир киши уловга минди. (Ўзи ҳикоя қилиб) айтди: “Биз олдин юрилмаган йўлдан ўтдик. Менга у киши: “Ушбу йўлдан юр, чунки у яқинроқ”, деди. Мен унга: “Ундан (ва ушбу йўлдаги нарсалардан) хабарим йўқ”, дедим. У йўлнинг яқинроқ эканини айтди. Бас, йўлга тушдик. Жуда кўп ўликлар мавжуд бўлган ўнқир чўнқир жой ва чуқур водийга тушдик. Менга ҳалиги киши: “Хачирнинг бошини тут, тушиб олай”, деди. Тушиб енгшимарди ва кийимларини йиғди. Ўзининг ханжарини қинидан чиқарди ва мени (ўлдиришни) қасд қилди. Қочиб кетдим ва менга етиб олди. Аллоҳга ёлвордим ва унга: “Хачир ва ундаги нарсаларни ол”, дедим. “У  меники. Мен сени ўлдирмоқчиман”, деди. Уни Аллоҳ билан ва Ундан бўладиган азоб билан қўрқитдим. Қабул қилмади.
Унга ўзимни топширдим ва: “Агар кўнсанг, мени холи қолдир, икки ракат намоз ўқиб олай”, дедим. У: “Шу нарса сен учун, тезлаштир”, деди. Туриб намоз ўқидим. Қуръондан ёдлаган барча нарсам эсимдан чиқиб кетди. Менга битта ҳарф ҳам келмади. Мен ҳайрон бўлиб турганимда у: “Кел, тугат”, дер эди. Шунда Аллоҳ таоло тилимга Ўзининг ушбу сўзини жорий қилди:
“Ёки ноилож одам дуо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (ундан) ёмонлик (мусибат)ни йўқ қиладиган (яхшими)?”
Қарасам, бир отлиқ водий ичидан келди. Қўлида найза бор эди. Уни ҳалиги кишига отди ва юрагидан адашмади (юрагини нишонга олди). У жонсиз бўлиб йиқилди.Отлиқни ушлаб, унга: “Аллоҳга қасамки, сен кимсан?” дедим.
Шундай жавоб берди:“Мен:“Ёки ноилож одам дуо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (ундан) ёмонлик (мусибат)ни йўқ қиладиган (яхшими)?”нинг қулиман”. Хачир ва юкни олиб, эсономон қайтдим”. Ўзи ёрдам берадиган ва Унга ёрдам берилмайдиган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир.
Матн:
Билгинки, ким Аллоҳни (барча нарсадан) устун қўйса, Аллоҳ ҳам уни устун кўради. Ким У Зотга итоат ҳилса, уни яхши кўради. Ким У Зот учун бирор нарсани тарк қилса, бандани ўша нарса билан азобламайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: “Сени шубҳага солган нарсани қўйгинда, шубҳалантирмайдиган нарсани ол”. Албатта, сен Аллоҳ учун тарк ҳилган нарсанинг йўқолганини топмайман (билмайсан).
Шарҳ:
Яъни, ким Аллоҳга итоатни нафсининг фаровонлигидан устун қўйса, Аллоҳ уни Ўзига яқинлик ва рози бўлиш билан хослайди.
Бу ҳадисни Имом Аҳмад “Муснад” асарида Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
Имом Аҳмад “Муснад”, Имом Насоий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ўз тўпламларида, Имом Ҳоким “Мустадрак” асарида ва Абу Нуайм “Ҳиля” китобида Али розияллоҳу анҳунинг шундай деганини ривоят қилган: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сени шубҳага соладиган нарсани шубҳага солмайдиган нарсага қўй. Албатта, ҳақиқат хотиржамлик ва ёмонлик шубҳадир”, деб айтаётганларини эшитдим”.


Хорис Мухосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан
Абдулфаттох Абу Ғудда шархи
Зуфаржон Шосалимов таржимаси

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase