close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бидъатчилар ва маслагимизга хилоф бўлган одамлар ибодатли бўлса, уларнинг шахсияти хақида гапиришга эҳтиёткор бўлиш лозим

Девбанд улуғлари масалаларда ўзларининг ҳақгўйлиги ва софгўйлиги (бор гапни гапириши) билан маълум ва машҳурдир. Буни ҳамма билади. Аммо уларнинг тақво ва тавозесининг яна бир жиҳати борки, буни камдан-кам одам билади.

Девбанд улуғлари масалаларда ўзларининг ҳақгўйлиги ва софгўйлиги (бор гапни гапириши) билан маълум ва машҳурдир. Буни ҳамма билади. Аммо уларнинг тақво ва тавозесининг яна бир жиҳати борки, буни камдан-кам одам билади.  Бу жиҳат шуки, улар фиқҳий масалада ҳеч кимнинг риоясини қилмайдилар, аяб ўтирмайдилар, ўз наздларида нимани ҳақ деб билсалар, очиқ айтадилар. Лекин ўзларига хилоф қиладиган, тескари бўлган кишиларнинг шахсиятига (унинг шахсан ўзига тегишли нарса ҳақида) гапиришга тўғри келганда жуда эҳтиёткор бўладилар, уларни ҳақорат қилиш ва ёмонлашдан ўзлари ҳам эҳтиёт бўладилар, бошқаларга ҳам эҳтиёт бўлишни ўргатадилар. Буни уларнинг ҳаётларидаги жуда кўп воқеалар исботлайди. Бу борадаги бир воқеа шуки, бир киши мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвийга: «Мерат шаҳрида мавлоно Абдуссамеъ деган киши бор, Бедил деган ном билан машҳур. Жуда кўп мавлид ўқийди ва ўқитади. Сиз нима учун бундай қилмайсиз?» деди. Ҳазрат: «У кишида ҳазрат Пайғамбар алайҳиссаломни севишнинг катта даражаси, мақоми бор. Дуо қилингки, менда ҳам ўшандай даража ҳосил бўлсин», дедилар. Бу савол бир олимнинг шахсияти ва жавоб берувчининг хорлигини солиштиришга тегишли эди. Шунинг учун бу пайтда асл масала таҳқиқ қилиб айтиб берилса, ўз нафсини мудофаа қилиб, нариги олимнинг шахсиятига нисбатан айблов бўлиб қолар эди. Агар фақатгина «Бизда машҳур бўлган мавлиднинг ҳукми нима?» дея масала сўралса, ўзларининг китоб ва фатволаридаги гапни айтар эдилар.
Машҳур бир пир бузуқ аёлларни ҳам ўзига мурид қилар эди. Мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвийнинг мажлисида баъзи одамлар уни ҳақорат қила бошлашди. Ҳазрат жуда хафа бўлиб: «Сизлар унинг айбини кўрдиларинг, лекин унинг кечалари билан Аллоҳ таоло ҳузурида ибодат қилишига, зор йиғлашига қарамадиларинг», дедилар ва одамларни уни ёмонлашдан тўхтатиб қўйдилар. Бу гап билан шунга ишора қилдиларки, бир одамнинг яхши амалини яхши, ёмон амалини ёмон дейиш диний ҳақдир, лекин бир одамни («Бу киши қандай одам?» деб сўралганда) яхши ёки ёмон дейиш учун унинг умумий амалларига қаралади ва шунга биноан баҳо берилади (битта амали учун уни ёмонга чиқариб юборилмайди ёки биргина яхши иши учун уни бутунлай яхши деб баҳо берилмайди. Унинг яхши амали кўпми ёки ёмон амали кўпроқми, шунга қараб баҳо бериш лозим бўлади). Умуман олганда, одамлар бир кишининг ҳамма амалини билишмайди. Шунинг учун бир одамнинг шахсан ўзини айблашда жуда эҳтиёт бўлиш керак.
Мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвийнинг хос, бетакаллуф муриди Амир Шоҳхон ўша пайтлардаги бидъатчилардан бири бўлган Фазли Расул деган кишининг исмини Фасли Расул деб бузиб айтди («фасли Расул» деган сўз «Пайғамбар алайҳиссаломдан узилган» деган маънода бўлади). Ҳазрат бундан норози бўлиб, қаттиқ ман қилдилар. «У ким бўлган тақдирда ҳам, сен «Бировга лақаб куйманглар» 25 оятига хилоф қилиб, гуноҳкор бўлдинг», дедилар.
Бир куни Девбанд улуғларини такфир қилиб (кофирга чиқариб), жуда кўп рисолаларда уларга қарши ниҳоятда оғир лафзларни ишлатадиган машҳур бидъатчи олим ҳақида гап кетди. Шунда мавлоно Муҳаммад Қосим Нонутвий: «Гапнинг ростини айтсам, мен у кишини азобланади деб гумон қилмайман, чунки у қилаётган барча амалида ҳазрати Пайғамбар алайҳиссаломни улуғлашни ният қилиб турган бўлиши мумкин», дедилар.

Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase