close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Даъво гоҳида амалий ҳам бўлади

Хазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Киши узи қила олмайдиган ишни ёки узида булмаган сифатни сузи билан даъво қилиши мумкин булмаганидек, унинг сурати, сийрати, юриш-туришида хам бундай даъво сезилмаслиги керак. Бу гаи билан бир хадисдан пайдо булган ишкол (мушкуллик) хам кутарилиб кетади.

Хазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Киши узи қила олмайдиган ишни ёки узида булмаган сифатни сузи билан даъво қилиши мумкин булмаганидек, унинг сурати, сийрати, юриш-туришида хам бундай даъво сезилмаслиги керак. Бу гаи билан бир хадисдан пайдо булган ишкол (мушкуллик) хам кутарилиб кетади.
Ҳадис китобларида келишича, аҳли суффадан булган сахобалардан бирлари дунёдан утди. Вафотидан сунг у кишининг ёнидан бир динор пул чиқди. Бу хақда Расулуллох соллаллоху алайҳи васалламга айтилган эди, у зот: «(Бу бир динор) дузахдан бир доғ», дедилар. Мазкур сахобийдан сал кейинрок у кишининг бир дусти хам дунёдан ўтди. Бу сахобийнинг ёнидан эса икки динор пул чиқди. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам буни эшитиб, «Дузахдан икки доғ», дедилар.
Шу уринда бир савол туғилади: «Нима учун бу пуллар дузахга нисбат бериляпти?»
Биринчидан, бир-икки динор пулга закот вожиб булмас эди, иккинчидан, бир кишининг мулкида бир-икки динор пул булиши ҳеч қандай гунох эмас эди. Мисол учун, Абу Бакр Сиддик розияллоху анхунинг кирк минг динор пуллари булган. У зот уни исломий заруратлар учун сарфлаганлар. Хижрат вақтида ўша пулдан етти минг динори колган эди. Уни ҳам Мадинага олиб келиб, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам буюрган ўринларга ишлатдилар. Хазрат Усмон, Абдуррахмон ибн Авф, Зубайр розияллоху анхулар хам сахобалар орасида жуда бой кишилар булишган. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам буларга хеч нарса демаган холда юкорида зикр этилган икки сахобий ҳақида нима учун ута каттиқ ваъид айтганлар?
Кози Саноуллох,Понипатий рохимахуллох бунинг тавжихида (сабабини келтиришда) шундай дейдилар: «Бу икки аҳли суффа вакили тили билан айтмаган булсалар хам, узларининг сурат ва холатлари билан гуё «Биз факирмиз, мол эгаси эмасмиз», деб даъво қилган булишлари мумкин. Лекин бу амалий даъво хакикатга тескари чиккач, улар хақида ўша каттик ваъид айтилган булиши мумкин».

Муҳаммад Шофе Усмонийнинг
Мажолиси ҳакимул умма китобидан
Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase