close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Покиза ҳаётни истаганлар қуйидаги ўн чечакни ўзлари учун узиб олсинлар

1. Саҳарда истиғфор айтиб ўтирмоқ.

1. Саҳарда истиғфор айтиб ўтирмоқ.
2. Тафаккур учун холи қолмоқ.
3. Яхшилар билан ҳаммажлис бўлмоқ.
4. Зикр қилмоқ.
5. Хушуъ билан икки ракаъат намоз ўқимоқ.
6. Тадаббур билан тиловат қилмоқ.
7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ. Ҳадис: «(Оллоҳ айтади: бандам) ўз таом, шароб, шаҳватини Мен учун тарк қилди».
8. Садақани махфий қилиб бермоқ. Ҳадис: «Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин».
9. Мусулмондан ғамни кетказмоқ. Ҳадис: «Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Оллоҳ ҳам қиёмат Кунида ғамини кетказади».
10. Бу фоний дунёдан зуҳдлик билан (дунёдан юз ўгириб) ўтмоқ. «Ҳолбуки, Охират яхшироқ ва боқийроқдир». (Аъло сураси, 17-оят).
Нуҳ ўғлининг мана бу сўзи унинг бахтсиз бўлишига сабаб бўлди. «У (ўғли) деди: "Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман"…» (Ҳуд сураси, 43-оят). Агар у Еру осмон Парвардигори бўлмиш Оллоҳга таянганида бахтли ва азиз бўлар эди.
Намруднинг бахтсизлиги, мен ҳам тирилтира ва ўлдира оламан, деб айтган сўзи эди. У ўзи учун лойиқ бўлмаган кийимни кийди, унга тўғри келмас сифатга эга бўлмоқчи бўлди бас, бу кофир довдираб қолди ва зиён тортгувчилардан бўлди. «Бас, Оллоҳ уни ҳам Охират, ҳам дунё азоби билан ушлади (яъни, дунёда у денгизга ғарқ қилиб юборилди, Охиратда эса дўзах азобига дучор бўлур)». (Ван Назиат сураси, 25-оят).
Саодат калити бир калимадир, миллат мероси бир иборадир, нажот байроғи бир жумладир, у калима, у ибора, у жумла: Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ – ҳеч бир илоҳ йўқ ёлғиз оллоҳ бор Муҳаммад Оллоҳнинг элчисидир.
Ерда ушбу калималарни айтган инсоннинг саодати – осмонда унга «Рост сўзладинг», деб жавоб қилинишидир.
Ўша Сўзга амал қилган кишининг саодати эса ҳалокат, шармандалик, дўзахдан омонлигидир.
Бошқаларни ҳам ўша Сўзни айтишга даъват қилганларнинг саодати эса унга мадад берилмоғи ва унга шукр айтилмоғидир.
Ўша Сўзни севганнинг бахти эса азиз ва мукаррам бўлмоғидир.
Қул бўлган Билол ўша Сўзни айтиб ҳурга айланди.
У сўзни тутилиб айта олмаган Абу Лаҳаб хору зор қул ҳолида ўлди. «…Кимни Оллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас. Албатта Оллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур».
У Сўз шундай бир малҳамки, бутун башариятни пок, Раббоний иймон чўққисига олиб чиқади.
Агар Охиратдан юз ўгирсанг дунё учун севинма, чунки доимий азоб сенинг йўлингдадир, қуллик, бахтсизлик сени кутмоқда.
Ёлғиз Мангу Зотдан юз буриб, фарзандинг учун севинма, чунки Ундан юз бурмоқ тўла мағлубият, чексиз зиён ва бениҳоя хорлик демакдир.
Ёмон амаллар қилиб мол-давлатинг билан хурсанд бўлма. Зеро, ёмон амалнинг охири вой бўлар, оқибат завол топур, Охиратда эса унга лаънат бўлғай.

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase