close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаёт фақатгина бу дунё ҳаёти эмас

Охират саодати дунё саодатига боғлиқ. Бу ҳаёт наригиси билан чам-барчас боғлиқлигини ақлли киши яхши билади. Кўринмас ва кўринар олам, дунё ва охират, бугун ва эрта - буларнинг ҳаммаси бир ҳаётдир. Айримлар бугунги ҳаётимизнинг ўзинигина тан олади ва (мол-дунё) тўплаб-йиғади, абадийликни талаб қилиб, бу ўткинчи дунёга боғланиб қолади. Сўнг ҳамма истак, хоҳиш ва мақсадлари ўзи билан қўшилиб ўлиб кетади.

Охират саодати дунё саодатига боғлиқ. Бу ҳаёт наригиси билан чам-барчас боғлиқлигини ақлли киши яхши билади. Кўринмас ва кўринар олам, дунё ва охират, бугун ва эрта - буларнинг ҳаммаси бир ҳаётдир. Айримлар бугунги ҳаётимизнинг ўзинигина тан олади ва (мол-дунё) тўплаб-йиғади, абадийликни талаб қилиб, бу ўткинчи дунёга боғланиб қолади. Сўнг ҳамма истак, хоҳиш ва мақсадлари ўзи билан қўшилиб ўлиб кетади.
Шеър:
Эҳтиёжим қилди мени югурдак,
Иш битмас ҳатто бир умр югурсак.
Ишларга бўлади қабр ниҳоя,
Энди унга бақо гами кифоя.
Умрни қаритди тезкор туну кун,
Охирда қариган мисол қаро тун.
Гоҳо ўзимдан ва атрофимдаги одамлардан ҳайратга тушаман. Узундан-узоқ орзу ниятлар, қутурган хоҳиш-истаклар, боқий мақсадлар. қаёққадир тинимсиз интилишлар қилиб яшаймиз.
Кейин эса, орамиздан биримиз, хабар ҳам берилмасдан, маслаҳат ҳам қилинмасдан ва танлашга имкон қолдирилмасдан боқий дунёга кетиб юборган бўламиз.
“Бирон жон эртага нима иш қилишини билмас. Бирон жон қаерда ўлишини ҳам билмас”(Луқмон сураси 34-оят.)
Мен сизга уч ҳақиқатни баён қилай:
1.    Агар Парвардигорингиздан, Унинг ҳукмидан, ишларидан, қазо ва қадаридан рози бўлмасангиз, ризқингиздан, сизга берилган эҳсонлардан ва ўзингиздаги нарсалардан рози бўлмасангиз, қачон хотиржам ва бахтли бўла оласиз?!
2.    Сиз ўзингиздаги неъматлар ва яхшиликларнинг шукрини адо қилдингизмики, улардан бошқасини сўраб, талаб қиласиз?! Озга кўнмаган кимса, албатта, кўпига ҳам тўймайди.
3. Нимага биз Аллоҳ берган, ато этган ҳадяларию эҳсонларидан фойдаланмаймиз? Нимага уларни ишга солмаймиз, кўпайтирмаймиз, уларни яхши ишларга йўлламаймиз, туҳмату бўҳтонлардан покламаймиз? Нима сабабли уларнинг бу ҳаётдаги таъсирини ҳис этамиз-у, ундан фойдаланиб шодланмаймиз?
Яхши сифатлар ва улкан ҳадялар ақлларимиз ва жисмимизга беркитилган. Кўпимизда у худди ёпиғлиқ, тупроқ остидаги яширин маъданга ўхшайди. Аммо уни топиб, тупроқдан чиқариб, тозалаб, нурини ёядиган, ўз ўрнига қўядиган моҳир билимдонни топа олмаймиз.

Доктор Оиз Қарнийнинг
"Ўкинма" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase