Ибн Муқаннаъ “Ал-адаб ал-кабийр” китобида кишидан узоқ (бегона) аёллар ҳақида сўз юритиб, уларга нисбатан меҳр-муҳаббат кўрсатишдан огоҳлантириб: “У аёлларнинг танишларидан нотанишлари фазилатидан иборат кўзлар ва қалбларда зийнатланган нарсалар бекор нарса ва алдовдир. Балки ўзининг ҳузуридаги юз ўгирадиган кўп нарсалар у (бегона аёл)ларга нафси интилган нарсадан афзалдир”, деган.
Имом Ибн Муфаллаҳ роҳимаҳуллоҳ “Фуруъ” китобида қуйидагиларни айтган: “Оқил кўзга эркинлик беришдан эҳтиёт бўлсин. Чунки кўз ўзиники бўлган нарсадан бошқа қодир бўлмаган нарсани кўради (яъни инсон ўзиники бўлмаган,шаръан муошарат қилиш ва аралашиш ман қилинганларга қарайди”.
Сенунинголдидаҳалолваяхшижуфтдабўлган чиройли кўриниш, нозиктажриба, мос сезги, энг яхши завқ ва қувноқликни кўрасан. Шайтон уни зийнатлаб, сени ундаги нарса билан алдагани учун (шундай). Ҳалол-покдан ҳаром-ифлос томон фитнага солиб, уни зийнатлаб ва алдаб кўрсатгани учун Аллоҳ уни шарманда қилади. Ёки ўзининг ҳузуридаги ҳалолни ёмон кўрсатиб қўяди, ҳаромни севимли қилиб қўяди. Чунки нафс ўзи ўрганган нарсага мойил бўлмайди, нотаниш нарсани қидиради. Унга янги нарсада ажралиб турадиган хусусиятлар ва ўзиникида бўлмаган фазилатлар бордек туюлади. Чунки шайтон фасоди ва бузғунчилиги учун сенга ўзингда бўлмаганни ўзингда бўлгандан афзал қилиб кўрсатади).
Бундан ошиқлик пайдо бўлиши, бадан ва динни ҳалок қилиши мумкин. Соҳиби қалбига безовталик солган қанчадан-қанча (ҳаром) назарлар бор (Қанчадан-қанча кўз косаларида ханжарлар бор. Улардан қанчадан қанча қалбларга жароҳатлар етган).
Имом Ҳоким “Тарих” асарида Ибн Уяйна ро-ҳимаҳуллоҳдан ривоят қилган: “Менга Абдуллоҳ ибн Муборак (у оқил киши эди) Шом аҳли шайхларидан ривоят қилиб айтиб берди: “Ким нафсига аввалбошда фитна сабабларини берса, гарчи қаттиқ ҳаракат қилса ҳам, охирида ундан нажот топа олмайди”.
Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн"китобидан