close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сув ва ҳаёт

21 -сура, 30-оятнинг охири: Ва жаъална миналмои кулла шайъин хайй, афало юъминун.
Яъни: Ҳамма тирик нарсани сувдан вужудга келтирдик, ҳамон инонмайдиларми? (у инкорчилар).

21 -сура, 30-оятнинг охири: Ва жаъална миналмои кулла шайъин хайй, афало юъминун.
Яъни: Ҳамма тирик нарсани сувдан вужудга келтирдик, ҳамон инонмайдиларми? (у инкорчилар).
Тириклик таърифи илмда тез—тез ўзгариб турибди. ДНА тугал ўрганилгандан кейин мукаммал бир таъриф яратилиши мумкиндир. Тириклик, жонлилик - ДНА молекуласини ташувчилик ва молекулага бирор аминокислота (оқсил) қўша олувчилик табиатидир (характеридир).
Хусусан, айрим бактерияларда тириклик баъзан турғунлик даврига ўтади. Ҳаёт аломатлари бирдан бутунлай йўқ бўлиб қолади, лекин бактерия ўлмаган бўлади. Тирикликнинг бу тарздаги турғун шаклини билиб қўйиш одамга асқотади. Оятдаги "ҳамма тирик нарсани" ибораси ҳам кишида қизиқиш уйғотади.
Ўн беш аср олдин одамларнинг аксарияти тирик мавжудот деганда фақат ҳайвонларни тушунарди. Баъзи бир таниқли олимлар ва уларнинг давраларда ўсимликларда ҳам жон бор, деб ҳисобланар ва ҳимоя қилинар эди. Оятда эса жуда кенг умумлашма бор. "Ҳамма тирик нарсани сувдан вужудга келтирдик амрида яратдик демасдан, "сувдан чиқардик", яъни "жонли бўлган ҳар нарсани сувдан чиқардик" маъноси етакчилик қилади. Оятнинг аслида "ва жаъална каломи ишлатилган, "ҳалак" эмас. "Ва жаъална" — "чиқардик", "ижод қилдик", "вужудга келтирдик" каби тушунчаларни берадики, бу житобиология (ҳаёт биологияси)га тўла-тўкис мувофиқ келади. Оятни тўғри таржима қилишни мўл, сизга тавсия этган бу қисқача шарҳимизда уч муҳим илмий нуқтани тасдиқлаймиз:

1. "Ҳамма тирик нарса" таъбири остида вирусдан эътиборан жамики жонлилар назарда тутилгандир.
2. Жонлилик сувдан юз берган ҳодисадир, лекин жонлилик сувдан яратилган эмас, яъни фақатгина сувдан иборат эмас.
3. Инкорчиларга бир танбеҳ бор, айниқса, бизнинг давримиздаги инкорчиларга.

Жонлилик билан сув орасидаги ҳақиқатлар шу қадар яқиндан ўрганилган бу давримизда ҳамон инонмайдими одамзот?
Модомики, оят "ҳамма жонли нарсаларни сувдан юзага чиқардик" дер экан, демак, у жуда аниқ—тиниқ яратилиш мўжизасини айтиб бераётир ва инкорчиларнинг ҳолларини намуна билан очиб кўрсатаётир. Хўш, сув билан тириклик орасидаги бу илмий муносабат нимадан иборат?
Илмнинг энг сўнгги хулосаларига кўра, жонлининг асос унсури - ДНА, яъни "диоксирибо нюклеик атсит"дир. Бу -кимёвий молекулардан таркиб топган "каян гидроген" деган гидроген - ДНАларни бирлаштирувчи бир кўприк вазифасини ўтайди деб ҳисобланмоқда. Бу гидроген - сув ионидан олинмоқда (ион - зарядланган зарра, атом ёки атомлар гуруҳи). Жонлининг шифри бўлмиш ДНАдан қурилган ҳелезонлардир. Булар қурилиш тарзини ва умрни ион уюмлари ёрдамида давом эттирадилар. Ион уюмлари эса сув ионлари воситачилиги билан тайёрланади. Сувнинг НҚ ва ОН - ионларидан НҚ иони, бу тириклик молекулаларига фосфордан тузилган баъзи ачитқи (хамиртуруш)лар тайёрлаб беради (АТР).
Бу ҳаёт иони (НҚ)нинг нечун фақат сувдан олинишини житобиология илми ҳали айтиб беролгани йўқ. ДНА — "Ҳомила ва тугилиш сирлари" бўлимига қаранг.
Радиоактив хидроген (Не) билан олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, жонли молекулалар сиЗАМ (каян) ҳидроген деб айтганимиз бу кўприк ҳидрогенини 7-14 кун орасида, албатта, ўзгартиради. Кўринадики, жонлининг сувга эҳтиёжи шу сабабга асосланади. Лекин сувнинг жонлини вужудга келтиришдаги вазифаси фақатгина шу ҳидрогендан иборат эмас. Ҳужайра кимёсида сув ионлари жамики энергия ионларининг тамал тошидир. Ҳар не бўлганда ҳам жонлилик билан сув орасидаги асосий алоқа шу ионик ҳидрогенга таянади!

Ояти калимада: "Биз ҳамма тирик нарсани сувдан ижод қилдик, майдонга чиқардик", - дейилар экан, жуда қизиқарли бир шаклда сувнинг тамал ролини кўрсатди. Лекин нозикларнинг нозиги бу ҳикмат билан сувдан яратдик демаган.
Одамнинг яратилишида эса, Ҳақ-Таоло бу ҳикматни очиқроқ бир шаклда билдирган: "Одамни (уни моддасини), балчиқ лойидан яратдик" ("холикун башаран мин тийн -38-сура, 71-оят) деган, бу ерда бундай бўлса, иккинчи ерда: "биз инсонни қуруқ лойдан, шаклланган балчиқдан яратдик" ("лакад халақнал инсона мин солсалин мин ҳомаин маснун" (15-сура, 26-оят), дейилган. Бу ерда ҳам бошқа жойда ҳам тупроқ дейилмаган, лой ёки балчиқ дейилган. Яъни тупроқ ДНАни, лойдаги сув ҳидрогенни тамсил этади. Яна бу ерда "жаъална" эмас, "халакна" таъбири қўлланган, яъни "одамни балчиқдан чиқардик" эмас, "балчиқдан яратдик"дир. Зеро, тупроқ орқали ДНА молекуласининг қурилмаси ҳам масалага қўшилган. Мана, кўряпсизми, Қуръони карим учун калималар танлашда Аллоҳ шундай илмий ҳақиқатларга талабчанлик ва инжиқлик билан урғу бергандир.
Сув ва ҳаёт мавзуида оят шундай ҳақиқатларни қамраб олганини бир ҳадис шарҳидан янада яхшироқ англаб оламиз. Ташна ва хаста жонлиларга сув берилишини амр этган Пайғамбаримиз: "Нечоғли ҳолсиз ва касал бўлса ҳам берилиши керакми?" деб сўралганда: "Ҳа. Жигарларида сув битгунга қадар яшайди деб билинг ва сув беринг , - деб буюрганлар.

Тиббиётда мутлақ ўлим таърифида уч ҳолат қайд этилиши шарт:

а) юракнинг тўхтагани;
б) мия электрик тармоғининг ишламаётганлиги;
в) жигарда функцияларнинг битиши эса сув ионларининг битиши маъносида келади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўн беш аср олдин бу ояти кариманинг сув ила ҳаёт орасидаги бир-бирига боғлиқликни билдирувчи илмий томонини жуда яхши билганликлари учун шундай модерн ўлим таърифини ўн беш аср олдин берганлар!
Сув ионларининг тирикликдаги аҳамияти ҳужайра ичида ва ташқарисида сув мувозанати масаласидир. Бир ҳужайра яшашда давом этаётган бўлса, бу мувозанатни кераги даражасида сақлайди. Бемор эса нисбатан тузалиш сари кетаётган бўлади. Ўладиган бўлса бу мувозанат бутунлай бузилади ва ҳужайра сув ионларини теридан ташқарига чиқариб юборади.
Сув ила тирикликнинг алоқаси электроник алоқа эканлиги аниқдир. Ҳаёт энергия олиш-беришини бажараркан, худди қурилишда сувга муҳтожлик бўлгани каби, ион энергиясига муҳтождир. Ҳужайранинг олган озиқларни куйдириб ташлаб, энергия билан таъминланиши ҳам янги бир молекуляр олиш-беришдир (Крепс нафаси). Озиқларнинг куйдирилиши ички редокс (редуктсия-кичрайиб йўқолиш ёки тикланиш) ҳодисаларига таянадики, яна тамал восита ҳидроген ионидир, у туфайли сувдир. Ҳужайра муҳитида ҳидроген иони бўлмаса, бу кенг ва тартибсиз биохимия ҳодисалари қатъиян юз бермайди.
Мана, сув ила тириклик орасидаги муносабат бу нуқтаи назардан ҳам муқаррар бир ҳаёт ҳикоясидир. Тирикликнинг сувдан туғилишини амр этган оят бу ҳикматни ҳам қамраб олгандир.

Холуқ Нурбоқий
"Қуръони каримнинг илмий мўжизалари" китобидан
Туркчадан Миразиз Аъзам таржимаси.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase