Гувоҳлар ҳайратдан эсанкираб қолди, чунки оёқларида сурункали оғриқдан азоб чекдагина 82 яшар Папага ёрдам беришга мажбур бўлдилар. У базўр тиззалаб олди, етакчиларнинг ва хонадаги бошқа бир неча кишининг аёқ кийимини ўпди.
Папа одатда Буюк пайшанба куни ҳибсга олинганларнинг оёқларини ювиб қўярди, лекин ҳеч қачон сиёсий етакчиларга бундай эҳтиром намойиш этмаганди.
«Чин дилдан умид қиламанки, ҳарбий ҳаракатлар ниҳоят тўхтайди, тинчликка риоя қилинади, сиёсий ва этник қарама-қаршиликлар бартараф этилади, миллат барпо этишни орзу қилаётган барча фуқароларнинг умумий манфаатлари йўлида тўлиқ тинчлик вақти келади», - деди Папа Жанубий Судан ҳақида ўзининг якуний баёнотида.
Президент Салва Киир ва мухолифат раҳнамоси Риек Мачар диний ретритда иштирок этдилар. Шунингдек, уч нафар вице-президент ҳам бор эди. Папа уларнинг ҳар бирининг оёқларини ўпиб чиқди.
Жанубий Судан вице-президенти Ребекка Нянденг Гаранг айтишича, Францискнинг ҳаракатлари унинг қалбини чуқур ларзага солди.
«Мен ҳеч қачон бунга ўхшаш нарса кўрмагандим. Кўз ёшларимни тўхтата олмай қолдим», - деди у.
Жанубий Судан 2011 йил Судан давлатидан мустақилликни қўлга киритган, 2013 йил эса мамлакат қирғин келтирадиган фуқаролик урушига ботиб, натижада камида 400 минг киши ҳалок бўлди.
Ватиканда икки кунлик учрашув сулҳ битимига ўтишдан олдинги давр якунланишига бир ой қолганда ўтказилди. 12 май куни мухолифат раҳбари Мачар Жанубий Суданга қайтиши ва яна Киирнинг ўринбосари бўлиши кутилмоқда.
Бироқ Судан пойтахти Хартумда сентябрь ойида имзоланган битим кечикишлар билан, ҳалигача бажарилмай келаётган асосий жиҳатларга қарши курашни давом эттириш билан қарши олинди.
Пайшанба куни Суданда амалга оширилган ҳарбий тўнтариш Жанубий Суданда собиқ президент Омар ал-Баширнинг ағдарилиши усиз шундоқ ҳам нозик бўлиб турган сулҳ битимини бузиши мумкинлиги борасида хавотирларни кучайтирди.
Судан етакчилари урушни тўхтатишлари учун Папа уларнинг оёқларини ўпиб чиқди
Папа Франциск Африканинг бу мамлакатида беқарор тинчлик жараёнини кучайтиришга ундаш учун мисли кўрилмаган итоаткорлик намойиш этиб, Жанубий Суданнинг рақобат қилаётган етакчиларининг олдида тиз чўкди ва оёқларини ўпди. Ватиканда бўлиб ўтган Африка мамлакатлари етакчиларининг икки кунли ёпиқ мажлисида Папа Жанубий Судан президенти ва мухолифат етакчисидан ўсиб бораётган қийинчиликларга қарамай, сулҳ битими имзолашни сўради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси