close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Битта ҳикматни тушуниш учун 30 миллион ҳаёт

1959 йилни Хитой шод-хуррамлик билан тантана қилди. Коммунистик партия танлаган йўл ижобий натижалар бера бошлади. Қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши кураш бўйича муваффақият билан амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли рекорд даражада ҳосил тўпланди.

Бу Хитой учун жуда муҳим қадам эди, чунки унинг аҳолиси сони ўша пайтлар олти юз миллион кишини ташкил қиларди ва мамлакат деҳқонларнинг далаларда муваффақиятига тўлиқ боғлиқ эди. Лекин улар бунчалик хурсанд бўлаётган нарса 30 миллион кишининг умирга зомин бўлиши ва мамлакат тарихидаги энг қоронғи даврлардан бири бўлиб қолишини билишмасди.
1958 йил, Хитойда ҳокимият тепасига келганидан кейин 9 йил ўтгач, Мао Цзедун мамлакатни деярли ўрта асрдаги инқироз ҳолатдан иқтисодий ривожланишнинг янги даражасига олиб чиқишга қарор қилди. У шаҳар ва қишлоқларда саноатлаштириш дастурини бошлади. Мао 15 йилдан камроқ вақт ичида Хитойда "социалистик жаннат" қуришни мақсад қилган. "Катта сакраш" кўзда тутилганди.
Бошқа чоралар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги зараркунадаларига қарши кенг кўламли кураш олиб боришга қарор қилинди. Бундай зараркунандалар деб каламушлар, чивинлар, пашшалар ва … чумчуқлар эълон қилинди.
Агар қишлоқ аҳолисининг дастлабки учта "душмани" га қарши кураши, уларнинг сонини қисқартириш фақат гигиена омиллари билан амалга оширилиши мумкин бўлиб, ҳатто уларга "ов қилиш" зарурати йўқлиги сабабли тезда йўқ бўлиб кетган бўлса, чумчуқларни йўқ қилиш бундай қийин иш эмас бўлиб чиқди.
Чумчуқларнинг ҳавода 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида бўлиши мумкин эмаслиги аниқланди ва бу вақт давомида қушларнинг ерга ёки дарахтга қўнишига йўл қўймаслик етарли бўлиб, қушлар оқибатда беҳуш бўлиб йиқилар ва ер тишларди.
Ушбу режани амалга ошириш учун кампанияга жалб этилган барча деҳқонлар, мактаб ўқувчилари ва шаҳар аҳолиси қичқириб юриши, тоғора, барабан ва ҳоказоларни уриб тақиллатиши, уйларнинг томларида туриб таёқ ва латталар силкитиши – чумчуқларни қўрқитиши ва уларнинг беркинишига йўл қўймаслиги керак эди. Қилинган ишлар ҳақида ҳисобот сифатида бир неча метр баландликдаги тоғ уюмидай ўлик чумчуқлар фотосуратлари намойиш этиларди.
Ўша пайтлар ўсмирлик ёшида бўлган кампания қатнашчиларидан бири қуйидагича хотирлайди:
«Бутун мактаб чумчуқларни ўлдириш учун борди. Биз уларнинг уясини бузиш учун нарвонлар ясаб, кечалари уйга қайтаётганда бонг урардик. Бу чумчуқларнинг яхши қушлар эканини билиб олганимиздан анча олдин рўй берганди. Ўша пайтда биз фақат уларнинг дон ейишини билардик, холос».
1958-йил март-апрел ойларида бошланган кампания давомида, Пекин ва Шанхай ҳудудида фақат уч куннинг ўзида 900 минг қуш нобуд бўлган, шу йилнинг ноябрь ойи биринчи ўн кунлигида, тўлиқ бўлмаган статистик маълумотларга кўра, 1,96 миллиард чумчуқ йўқ қилинди.
Келгуси йил кутилганидек, ҳосил ўтган йиллардагидан сезиларли даражада юқори бўлди ва коммунистик партия Мао томонидан танланган йўл тўғри эканлигини маълум қилди, мамлакат эса узоқ вақт давомида биринчи марта рекорд даражада дон ҳосили олди.
Одамлар ҳам қувонишди, радио ва телевидение орқали мамлакат қишлоқ хўжалигининг асосий душманлари тугатилгани хабар қилинди. Тўғри, одамлар далада ҳосилни еб битириши мумкин бўлган қурт-қумурска, чигирткалар ва бошқа ҳашаротлар кўпайганини пайқашди, аммо ўша пайтда бу ҳеч кимни огоҳлантирмади. Бу ўта жиддий хато бўлди.
Насл қолдирган кўп сонли зараркунанда-ҳашаротлар "йиртқичлар" йўқлигида келажакда гуллаб-яшнаш учун замин ўзига яратди. Кичик қушлар (биринчи навбатда чумчуқлар) Хитойнинг экотизимида муҳим бўғин бўлиб, миллионлаб ҳашаротлар учун ягона тўсиқ бўла оладиган омил эди.
Келаси йил ёзда Хитой далаларида авваллари чумчуқлар ов қилган ҳашаротлар байрам қилди. Ҳашаротларга қарши курашиш учун одамлар ишдан, ўқувчилар эса мактаблардан чалғитилди. Бироқ бу ишни чумчуқлардан бошқа ҳеч ким кўниглдагидек бажара олмасди.
Кузга келиб, мамлакатни очлик кутаётганлиги аниқ бўлди, далаларда йўқотишлар шу даражада кучли эди. Хитойда озиқ-овқат этишмовчилиги туфайли, турли тахминларга кўра, 10 дан 30 миллионгача одам вафот этган ва баъзи тадқиқотчилар бундан ҳам даҳшатли рақамлар келтирган.
Давлат раҳбарлари, содир бўлган воқеалар даҳшатини тушуниб, СССР ва Канадага Хитойга чумчуқларни юбориш учун мурожаат қилишди. Шу пайтдан бошлаб Хитой эҳтиёткорлик билан чумчуқлар сонини тиклашга киришди ва қушлар халқнинг энг яхши дўстлари деб эълон қилинди.

P.S.

«Ан-Намл» (чумоли) сурасининг 93-оятида Аллоҳ таоло айтадики: «Сен:«Аллоҳга ҳамд бўлсин! У сизларга ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур. Сиз уларни кўриб, танийсиз», деб айт. Роббинг қилаётган амалларингиздан ғофил эмасдир».
Имонли мусулмонлар Худонинг нишоналаридан фойда олишади ва одамларга шу қадар кўп аломат кўрсатилган нарсалар ҳақида ўйлашади.
Қолган одамларга келадиган бўлсак, улар Худонинг нишоналарига бепарво қарашади ва баъзан бизнинг ҳолатларимизда бўлгани каби, ҳатто ўзларича тузатиш киритишга уринадилар ва муқаррар равишда муваффақиятсизликка учрайдилар, аммо, одатда, улар хатти-ҳаракатлари нотўғри эканлигини тушуниб етганларида, жуда кеч бўлади. 10 миллиондан 30 миллионгача бўлган фуқароларини йўқотган атеистик Хитой мисоли бунинг энг ёрқин исботи бўлиб хизмат қилади.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase