close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бухоронинг қулаши

Ҳар қандай уруш бу – ҳужумлар ва чекинишлар, айрим жабҳаларда мағлубият ва бошқасида ғалабалар, қайта гуруҳланиш ва кутишдир. Баъзан қўшин жанг майдонида охиригача қолиши ҳам пировардида катта ҳалокатга олиб келиши мумкин. Йўқотишлар одамлар кераксиз қурбонига олиб келиши мумкин.

Ҳар қандай уруш бу – ҳужумлар ва чекинишлар, айрим жабҳаларда мағлубият ва бошқасида ғалабалар, қайта гуруҳланиш ва кутишдир. Баъзан қўшин жанг майдонида охиригача қолиши ҳам пировардида катта ҳалокатга олиб келиши мумкин. Йўқотишлар одамлар кераксиз қурбонига олиб келиши мумкин. Бундай фикрларга асосланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида чекинишга қарор қилдилар. Бу чекиниш билан Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) мусулмонларнинг кейинги раҳбарларини бундай вазиятларда қандай қилиб ҳаракат қилишлари мумкинлигини кўрсатдилар.
Бу қадам, кейинги жангда яхшилаб тайёргарлик кўриш учун, бу жангдаги хатоларни тузатиш учун қабул қилинди ва бу Аллоҳ Таолонинг иродаси билан ғалаба келтиради.
Бироқ, мусулмонлар йигирма минг кишини, мўғуллар эса бир неча маротаба кўпроқ йўқотган жанг майдонидан чекинганларидан сўнг, Хоразм ҳукмдори Муҳаммад II мамлакат ичкарисига йўл олиб, ўз давлатининг йирик шаҳарларини мустаҳкамлашга қарор қилди. У ўзининг шахсий хавфсизлиги ва оиласининг, қариндош-уруғларининг ва дўстларининг хавфсизлигини ҳимоя қилди. Шу тариқа у ўз мол-мулкини ҳимоя қилишни таъминлади, лекин халқини ва мулкини эътиборсиз қолдирди.
Мухаммад ΙΙ бу беҳаловатлик ичида душман билан учрашиш учун на қўшинни ва на қурол-яроғларни тайёрлай олмади, Чингизхон эса вақтини беҳуда сарфламади. У ўз қўшинини яхшилаб тайёрлади ва Хоразмга навбатдаги юришни амалга оширишга шошилди.
Мамлакат ичкарисига қараб ҳаракатланган Чингизхон буюк муҳаддис олими Имом ал-Бухорий (ҳижрий 194-256 йй.) туғилган жойи Бухорога яқинлашди. Мўғуллар дарҳол шаҳарни қамал қилишга киришдилар.
Шаҳарни қамал қилиб, Чингизхон шаҳар аҳолисидан хавфсизлик эвазига таслим бўлишни талаб қилди. Бу 1220 йил (ҳижрий 616) эди. Бу вақтда Муҳаммад II Бухородан узоқда эди.
Шаҳар аҳолиси саросимага тушиб қолиб, нима қилишни билмас эди. Қандай йўл тутиш учун иккита таклиф мавжуд эди. Баъзилари мўғулларга қарши жанг қилишни ва ўзларининг туғилган шаҳарларига душман қўлига топширмасликни айтишди. Бошқалар эса шаҳарни таслим қилишни ва биринчи навбатда Чингизхондан хавфсизлик кафолатларини олишни, кейин эса шаҳар дарвозаларини очишни талаб қилишди. Афсуски, улар мўғуллар сўзида турмаслиги ва ҳеч қандай кафолат бермаслигини билмаганлар.
Шундай қилиб, шаҳар икки лагерга бўлинган эди. Мўғулларга қарши курашишга тайёр шаҳар ҳимоячилари катта қалъага бориб, у ерда мустаҳкамланиб, қолганлари эса Чингизхоннинг кафолатларига таяниб, шаҳарнинг дарвозаларини душманларига очишга қарор қилишди.
1220 йил февралда (ҳижрий 616 йил зул-қаъда) Бухоро эшиклари мўғулларга очилди, шаҳарга кирган Чингизхон аҳолига хавфсизлик кафолати берди ва ҳеч кимга тегмади.
Бироқ, бу қалъада мустаҳкам ўрнашиб олганларни бир ёқли қилмагунча вақтинчалик марҳамат ва ёлғон эди. Кутилганидек, Кейинчалик Чингизхон Бухоро қалъасини қамал қилди.
Бунинг учун у шаҳар аҳолисига ҳужумни енгиллаштириши учун қалъа атрофида ҳандақлар қазишда ёрдам беришни буюрди. Улар Чингизхонга қулоқ солиб, унинг буйруғини бажаришларига тўғри келди. Мўғуллар қалъани ўн кун давомида қамал қилиб, кейин уни куч билан олдилар. Қалъага кирган мўғуллар у ерда бўлган ҳаммани ўлдирган.
Қалъаси қулагач, Чингизхон барча кафолатлар ва шартномаларни бузиб, шаҳар аҳолисини жазолашга киришди. У одамлардан ҳамма хазиналарни, қимматбаҳо буюмларни, олтин ва кумушларни олди ва буларнинг ҳаммасини ўзлаштириб олди. Шундан кейин шаҳарни талон-тарож қилиш учун ўз қўшинига топширди. Мўғул аскарлари шаҳарда одам хаёлига келтирмайдиган ишларни амалга оширди.
Ибн Касир ўзининг «Ал-Бидая ва ан-ниҳая» китобида бу воқеаларга қуйидагича тавсиф берган:
«Улар шунчалик кўп шаҳар аҳолисини ўлдирдики, уларнинг сонини фақатгина Худо билади, аёллар ва болаларни эса асир олдилар. Мўғул аскарлари отасининг олдида қизини ва хотинини эри олдида зўрлаган. Шаҳар аҳолисининг аксарияти ўз аёлларини ва оилаларини ҳимоя қилишган. Мўғуллар томонидан асир олинган баъзи одамлар турли хил қийноқларга солинишди.
Шаҳарда фақат инграган товуш ва йиғи овози баланд янграрди. Аёллар йиғларди, болалар уввос тортарди, ҳатто эркаклар ҳам йиғлай бошлади. Шаҳар талон-тарож қилинганидан сўнг, мўғуллар уни ёқиб юборишди ва биринчи навбатда Бухоронинг масжид ва мадрасаларига ўт қўйишди. Шундай қилиб, бутун шаҳар ёниб кул бўлди. Бухоро тақир чўлга айланди»"
Аллоҳдан бошқа куч ва қудрат йўқдир!
Мусулмонлар шаҳри бутунлай вайрон бўлди, уни ҳимоя қилишга келганларнинг ҳаммаси ўлдирилди. Бундан ташқари, душмандан раҳм-шафқати умид қилиб таслим бўлганлар ҳам ўлдирилди.
Уммул мўминин Зайнаб разияллоҳу анҳодан: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир куни унинг олдига қўрққан-хавотирланган ҳолда кириб келдилар:
-Яқинлашиб қолган ёмонликдан арабларга вайл бўлсин. Бугун Яъжуж ва Маъжуж тўғонидан мана шунча очилди (Пайғамбаримиз икки бармоғини ҳалқа шаклига келтириб кўрсатдилар).
Зайнаб айтади: Мен Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим:
-Ё Расулуллоҳ! Орамизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам, ҳаммамиз ҳалок бўламизми?
-Ҳа,- дедилар Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам, - агар ифлосликлар кўпайиб кетса».
Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да ёзади:
«Олимлар «ифлосликлар» калимасини «зино, валади зинолар ва фисқу фужур» дея шарҳлаганлар».
Ибн Арабий айтади: «Демак, яхшилар ҳам ёмонлар билан бирга – агар уларни ўзгартирмасалар – ҳалок бўладилар. Шунингдек, ёмонлар яхшилар насиҳатига қулоқ солмасдан ўз фисқу фужурларида қайсарлик билан давом қилсалар ва бунинг натижасида фасод чор-атрофга тарқалиб кетса, ҳамма бирдек ҳалок бўлади. Сўнг ҳар ким ниятига қараб турғизилади. Зайнаб онамиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан агар ўша кичкина туйнук каттаришда давом этса, бир кун Яъжуж ва Маъжужлар чиқадиган катта ёриққа айланишини тушунганлар. У Яъжуж ва Маъжужлар чиқиши инсоният учун умумий ҳалокат эканлигини билган». (Ибн Ҳажар сўзи тугади)
Бу мамлакатларда жуда кўп иллатлар бор эди. Бундай иллатлардан бири мусулмонлар ўз дини, ватани ва ор-номусини ҳимоя қилишдан воз кечгани эди. Худди шундан иллатлар қаторига мусулмонларнинг тарқоқлиги ва улар ўртасидаги мунтазам ҳарбий можароларни ҳам киритиш мумкин.
Бу ва бошқа иллатлар мусулмонлар дунёсида кенг тарқалиб кетганди, иллатлар тарқалганда эса ҳалокат муқаррардир. Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқатни айтгандилар – Бухоро айнан шундай ҳалок бўлди.
Афсуски, бу мусулмонлар учун сўнгги фожиа эмас эди. Аксинча, бу мўғулларнинг мусулмон дунёсига ҳужум қилиш тарихидаги биринчи саҳифаси эди. Бу сув тошқини ва қуюннинг фақат бошланиши эди. Мусулмонлар учун ушбу тарихнинг кейинги саҳифалари яна ҳам даҳшатли ва қонли бўлади. Кейинги йил, яъни 617 ҳижрий йил, шубҳасиз, мусулмонлар тарихидаги энг жирканч ва энг ёмон даврлардан бирига айланди.

Мухаммад Султанов мақоласи асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase