close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
27.03.2024 21:04

Ҳадис тўқиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Бир мусулмон бундай катта гуноҳни қилишга қандай журъат қилиши мумкин? Бунга бир неча сабаблар ва ундовлар бор:

27.03.2024 20:50

Шарқ тасаввуфи тарихида беназир машойихлар борки, улар ирфоний тафаккур тарихида ёки бирон-бир тариқатнинг пайдо бўлиши, ташаккулидагина юксак мавқега эга бўлиб қолмай, балки муайян давр маданий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида юксак салоҳият, улкан салобат ва катта обрўга эга бўлишган.

27.03.2024 20:19

Муқаддас динимизда кийиниш борасида алоҳида одоблар жорий қилингани, либосларни покиза тутиш ва уларни кийиш масаласида махсус кўрсатмалар борлиги сир эмас, албатта. Зеро, динимизнинг инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралари ичида либос масаласи алоҳида ўрин тутади. Мўмин-мусулмонларнинг кийиниш маданиятига риоя қилишлари ўзлари учун обрў ва мартаба экани, гўзал ва чиройли кўриниш, жамиятнинг бошқа аъзоларини эса ҳурматлаш экани тушунтирилади. Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

27.03.2024 20:10

Эй солиҳ банда! Шундай кимсалар борки, ҳар бир қадамда ўзларига кериладилар. Чирой, қувват ва насл-насаб билан мақтаниш жоҳилликнинг аломатларидандир. Шундай одамлар борки, золим султонларнинг авлодидан, лекин шунга ҳам мақтанадилар.

27.03.2024 20:03

Муносиб жойларга кўчат ўтқазиш ажру-савобли ишлардандир. Бу амалнинг фазилати ҳақида ҳадисларда шундай дейилади:

27.03.2024 16:08

Шарқ тасаввуф таълимоти тарихида ўзига хос ўрин ва мавқега эга бўлган Махдуми Аъзам Косонийдир.

27.03.2024 16:00

Куръон - Аллоҳ таолонинг каломи, мусҳафларда битилгандир, (мўминлар) қалблар(и)да ёддир, (мўминлар) тиллар(и)да ўқил(ади)гандир. Набий алайҳиссаломга нозил қилингандир, Қуръонни талаффуз қилишимиз махлуқдир. Уни қироат қилишимиз ва ёзишимиз махлуқдир. Куръон (Аллоҳ таолонинг каломи) махлуқ эмасдир.

27.03.2024 15:54

Имом Муслим Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинаи мунавварада ҳаж қилмасдан тўққиз йил турдилар. Унинчи йили одамларга ҳаж қилмоқчи эканлигини эълон қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ҳаж қилиш, у зотга эргашиш мақсадида ҳар тарафдан Мадинага жуда кўп мусулмонлар кела бошлашди.

27.03.2024 15:37

Кўп одамлар ғафлатда қоладиган, қадрини билмайдиган, шукрини қилмайдиган нарса бор, у бўш вақт неъматидир.

27.03.2024 15:28

Бу умматга берилган фазилат ва хусусиятлардан яна бири шуки, мусулмон биродарини Аллоҳ учун яхши кўрган одамга кўплаб яхшиликлар, улкан фазилатлар берилади.

27.03.2024 15:17

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳалқ қилган нарсаларининг тақдирини еру осмонлар яратилишидан эллик минг йил аввал ёзиб қўйган, Унинг арши сув устида эди», дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).

27.03.2024 15:09

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Иймон келтирганлар ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар» (Анъом сураси, 82-оят.) ояти нозил бўлганида бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига оғир келиб: «Бизлардан қайси биримиз ўзига зулм қилмайди?» дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу сизлар ўйлаганингиздек эмас. Балки у Луқмон ўз ўғлига «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Албатта, ширк катта зулмдир»,(Луқмон сураси, 13-оят.) дегани кабидир», дедилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase