Ҳозирги даврда ҳадис санадлари
«Сиҳоҳи ситта» ва бошқа ҳадис тўпламлари икки жиҳатдан тўпланиши мумкин. Ҳар бир мусанниф ривоят қилган ҳадис ривояти то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача етказилган. Мазкур муаллифдан то Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламгача оралиқдаги ровийлар силсиласи «санад» («иснод») деб аталади.
Ким ёлғонлигини билиб туриб, ҳадис айтса...
Самура ибн Жундуб ва Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғонлигини билиб туриб, менинг номимдан бирор ҳадисни айтса, у ёлғончилардан биридир», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).
Ҳадис тўқишнинг сабаблари
Ҳадис тўқиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Бир мусулмон бундай катта гуноҳни қилишга қандай журъат қилиши мумкин? Бунга бир неча сабаблар ва ундовлар бор:
Оҳод ҳабарнинг ҳужжат бўлишига далиллар
Биринчи далил: Шариъатимизда оҳод хабар ҳужжат саналади. Барча шаръий масалаларда икки адолатли кишининг гувоҳлиги қабул қилинади. Фақатгина зино борасида тўртта эркак киши гувоҳ бўлиши лозим бўлади. Қасос ва ҳад масалаларида гувоҳ иккита эркак бўлиши лозим. Қолган ўринларда иккита эркак кишининг ёки бир эркак ва иккита аёлнинг гувоҳлиги қабул қилинади. Икки кишининг гувоҳлиги ҳужжат бўлиши борасида Қуръони Каримда шундай дейилган:
«Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг».(Бақара сураси, 282-оят.)
Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлок ва динда фақиҳ бўлиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иккита хислат мунофиқда жам бўлмайди; гўзал ахлок ва динда фақиҳ бўлиш», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Яхшиликка далолат қилиш ҳамда ҳидоят ёки залолатга чақириш ҳақида
Аллоҳ таоло айтади: «Роббинга даъват қил» (Қасас сураси, 87-оят). «Роббингиз йўлига ҳикмат ва гўзал насиҳат билан даъват қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят). «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг» (Моида сураси, 2-оят). «Сизлардан яхшиликка чақирадиган уммат бўлсин» (Оли Имрон сураси, 104-оят).
Китоб ва суннатни маҳкам тутиш ҳақида
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг бошига Бани Исроилнинг бошига келган нарса келади. Бу бир оёқ кийими иккинчи пойига баробар келганидек бир хилдир. Ҳатто улардан кимдир ўз онасига яланғоч ҳолида келган бўлса, албатта, умматим ичида ҳам мана шуни қилганлар бўлади. Дарҳақиқат, Бани Исроил етмиш икки миллатга бўлиниб кетган бўлса, менинг умматим етмиш уч миллатга бўлиниб кетади. Улардан бир миллатдан бошқа барчаси дўзахдадир». Улар сўрадилар: «У миллат қайсидир, эй Аллоҳнинг Расули?» У зот: «Мен ва саҳобаларим бўлган нарсада бўлганлардир», дедилар (Имом Термизий ривоят қилган).
Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга Исломдаги шундай бир сўзни айтингки, сиздан кейин бирор кишидан (бошҳа бир ривоятда «Сиздан бошқадан» дейилган) у ҳақида сўрамайин», дедим. Шунда у зот: «Аллоҳга иймон келтирдим» деб айтгин-да, сўнг (шу иймонда) собит тур», дедилар» (Имом Муслим ривоят крлган).
Ҳадисга бўлган зарурат ҳақида
Мусулмон кишининг ҳадисга эҳтиёжи борлигини учта далили бор: 1-далил: Мўътадиллик.
Ҳадис илми ўрганувчи толибларга тегишли одоблар ҳақида
Барчамизга маълумки, ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган гаплари ва қилган ишларидир. Шунга кўра, ҳадисларга эътиборли бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган эътибордир. Ҳадисларни эҳтиром килиш Расулуллоҳ алайҳиссаломни эҳтиром қилишдир. Ҳадис илми бошқа илмлардан фарқ қилади. Шу боис, бу илмни ўрганишнинг ўзига хос одоб-ахлоқлари бордир. Муҳаддис уламолар ҳадис ўрганувчилар одобларини алоҳида баён қилиб ўтганлар: Улар қуйидагилардир: