close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қудрат, гўзаллик ва насабга кўра мақтаниш аҳмоқликдир

Эй солиҳ банда! Шундай кимсалар борки, ҳар бир қадамда ўзларига кериладилар. Чирой, қувват ва насл-насаб билан мақтаниш жоҳилликнинг аломатларидандир. Шундай одамлар борки, золим султонларнинг авлодидан, лекин шунга ҳам мақтанадилар.

Эй солиҳ банда! Шундай кимсалар борки, ҳар бир қадамда ўзларига кериладилар. Чирой, қувват ва насл-насаб билан мақтаниш жоҳилликнинг аломатларидандир. Шундай одамлар борки, золим султонларнинг авлодидан, лекин шунга ҳам мақтанадилар. Ўзларини ўша золим султон-ларга қиёслайдилар. Агарда уларнинг охиратдаги аҳволларини бир кўрсалар эди, мақтаниш тугул улардан ор қилар эдилар. Дунёда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам наслларидан ҳам улуғроқ насл йўқ. У зот ҳеч қачон ўзларини пайғамбарлар авлодиданман, деб мақтанмаганлар. Айрим кимсалар бўладики, ўзларини пайғамбарзодаларданман, деб баланд тутади. Аслида, ота ва боболаримиз вафотидан сўнг улар билан алоқа батамом узилади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам насл-насаби билан фахрланишни тақиқлаганлар: “Барчангиз Одам алайҳиссаломнинг авлодидансиз. Одам алайҳиссалом эса тупроқдан яратилган”.
Билол Ҳабаший азон ўқир эди. Қурайш қабиласининг оқсоқоллари: “Азон чақиргани шу қора ҳабашдан бошқа одам йўқми? Бунинг нима қиймати борки, азон чақирса?” дедилар. Шунда Аллоҳ таоло мазкур оятни нозил қилди:
“Аааоҳнинг ҳузурида энг ҳурматга сазоворингиз энг тақводорингиздир” (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Бундан сўнг мана бу оят нозил қилинди:
“Ва яқин қариндошларингни огоҳлантир” (Шуаро сураси, 214-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизлари Фотима розияллоҳу анҳони, боболари Абдулмутталибнинг қизи Сафияни алоҳида-алоҳида чақириб, шуларни айтди: “Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Эй Абдулмутталибнинг қизи ва Расулуллоҳнинг аммаси Сафия! Ўзингиз учун хайрли амалларни қилиб олинг. Мен Аллоҳнинг ҳузурида сизга ҳеч қандай ёрдам бера олмайман!”.
Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз яқинларини қутқара олганида эди, қизи Фотимани тақво ва ибодат заҳматидан қутқарган бўлар эди. Фотима розияллоҳу анҳо яхши еб-ичиб, ўйнаб-кулиб яшарди, икки дунё саодатини қўлга киритган бўлар эди. Шафоатдан умид қилганлар гуноҳлардан ўзларини сақламоқлари керак. Ҳақ таоло марҳамат қиладики:
“ Улар фақат У зот рози бўлганларгагина шафоат қилурлар. Улар у Зотнинг қўрқинчидан титраган ҳолда турурлар” (Анбиё сураси, 28-оят).
Шафоатни умид қила туриб, ўзи тақво қилмаган кимса гўё отасининг зўр табиблигига ишонган, аммо ўзи парҳез қилмайдиган беморга ўхшайди. Ёки подшоҳнинг ёнида туриш унинг шафоатига сазовор бўлиш дегани эмас. Подшоҳ ўз душманининг одамига ҳеч қачон шафқат ва марҳамат қилмайди. Аксинча, ундан ғазабланади.
Ҳақ таоло Ўз қаҳр-ғазабини инсонлар томонидан содир қилинадиган гуноҳларга яширган. Бизнинг арзимас ва кичкина деб ўйлаган хатоларимиз Аллоҳнинг қаҳрини келтириши мумкин.
Қуръони Каримда марҳамат қилинадики:
“Ўшанда сиз уни (ифқни) тиддарингиз ила илиб олар, оғзингиз ила ўзингиз билмаган нарсани гапирар эдингиз ва буни (ифқни) ўзингиз учун енгил санардингиз. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг наздида оғирдир” (Нур сураси, 15-оят).
Шафоатни умид қилган инсон гуноҳ иш қилишга қўрқади ва ўзига бино қўймайди.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
"Қалбнинг давоси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase