close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ғуслнинг суннатлари

Ғуслда ҳам тартиб билан ювинмоқ суннатдир. Ғуслнинг суннатлари олтита:

Ғуслда ҳам тартиб билан ювинмоқ суннатдир. Ғуслнинг суннатлари олтита:
1. Икки қўлни бўғими билан ювмоқ. Агар бир қўл нопок бўлса, обдаста (офтоба)нинг ёки шунга ўхшаш да биринчи марта сув қуйиб, ишқалаб ювиш фарз, иккинчи ва учинчиси суннатдир.
6. Икки оёқни ювмоқ. Агар сув оёқ остида тўпланадиган жойда, масалан, тоғорада ғусл қилса, оёқ таҳорат қилган вақтда ювилмайди, аммо тоза тош ёки тахта каби нарса устида бўлса, оёқ таҳорат пайтида ювилади ва ғусл охирида оёқни ювиш шарт эмас.
Аёлларнинг сочлари ўрилган бўлса, очмайдилар. Сочларининг остига сув етказишлари кифоя. Сочларини очиб (ёйиб) ювиш машаққат бўлгани учун кокилларини мих ёки ипга осган ҳолда ё эрларининг ёрдамида қуруқ қолдиришлари мумкин, ювиш шарт эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умми Салама ро-зияллоҳу анҳо онамизга: “Қачонки, сув сочларинг остига етса, сенга кифоя қилади”, дедилар. Аммо мужомаат пайти ё ғусл қилаётганда аёлларнинг сочлари очиқ (ёйилган) ҳолда бўлса, сочларига батамом сув етказиб ювишлари лозимдир.
Юқоридаги ҳадиси шариф фақат аёлларгагина хос. Агар эркакларнинг сочлари узун ёки ўрилган бўлса, у ҳолда сочларини ёзиб, соч ва бошларини соқолларига ўхшатиб батамом ювишлари фарздир. Агар бирор тола соч ёки соқолларига сув етмай қолса, жанобатдан пок бўлмагайлар. Шунинг учун ҳазрат Али каррамаллоҳу важҳаҳу “Ва мин самма одайту раъсий, одайту раъсий, одайту раъсий”, яъни: шунинг учун бошимни душман тутдим, бошимни душман тутдим, бошимни душман тутдим, деб сочларини тез-тез олдириб турар эканлар.
Албатта, ғуслни хилват жойда қилиш лозим. Чунки аёлларнинг бутун баданлари, эркакларнинг эса киндик остидан тиззалари остигача (киндик ва тизза ҳам) аврат ҳисобланади. Сатри аврат қатъий фарздир. Шунинг учун эркаклар ҳаммом, дарё ёки анҳор каби очиқ сув ҳавзаларида чўмилсалар, шалвор кийишлари ёки узунроқ лунги боғлашлари шарт. Акс ҳолда, кўрган ҳам, кўрсатган ҳам гуноҳкор бўлади.
Ғусл қилаётганда гапирмаслик ва қибла тарафга юзланмаслик мустаҳабдир. Ювиниб бўлгандан сўнг артиниш лозим.

Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлиддин Кароматуллоҳларнинг
"Исломда никоҳ ва оила" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase