close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳар бир бидъат залолатдир

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аммо баъд: Албтта энг яхшн сўз Аллоҳнинг китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмони бидъат (янги пайдо бўлганлари)дир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аммо баъд: Албтта энг яхшн сўз Аллоҳнинг китобидир. Энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмони бидъат (янги пайдо бўлганлари)дир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиснинг аввалида 151 лафзини ишлатдилар. Бу борадаги баҳс китобнинг муқаддима қисмида ўтган эди. Лафзи одатда бир ҳукмдан бошқасига ўтилган вақтда ишлатилади. Хутбада ушбу лафзни зикр қилиш мустаҳаб амал саналади.
«Албатта энг яхши сўз Аллоҳнинг китобидир» жумласи ҳадиснинг биринчи жумласидир. Унда Аллоҳ таолонинг китоби мадҳ қилинди. Маҳкам ушлаш амалга ошиши учун у нарса мақталадиган нарса бўлиши лозим. Бу билан унинг улуғлиги ҳам маълум бўлади.
Савол: Аллоҳ таолонинг китобига нисбатан лафзи ишлатилди. Ҳадис сўзи ҳодисга, яъни кейин пайдо бўлган нарсага далолат қилади. Аллоҳ таолонинг китобига бу лафзни ишлатиш жоизми?
Жавоб: Қуръони Карим Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга йигирма уч йил давомида воқеалар заруратига кўра янги-янгидан нозил қилинган. Яъни воқеалар янгиланишига кўра нозил бўлаверган. Бунда эса «пайдо бўлиш» маъноси бор. Шу эътибордан Қуръонга лафзи ишлатилди. Чунки тажаддудга, яъни янгиланишга ҳудус сўзи билан таъбир берилади. Шу сабаб ушбу ўриндаги лафзи ҳодисликни эмас, балки тажаддудни, яъни янгиланиб туришни ифодалайди.
«Энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир» ибораси ҳадиснинг иккинчи жумласидир. Агар ушбу жумла юқорида келганнинг исмига атф бўлса, калимаси насб ўқилади. Агар калимаси» унинг маҳаллига атф қилинган бўлса, рафъ ўқилади.
Ушбу жумлада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари мадҳ қилиняпти.
Савол: Аллоҳ таолонинг китоби зикр қилингандан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоят йўллари зикр қилиняпти. Уларнинг ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Жавоб: Аввалги жумлада Аллоҳ таолонинг китоби каломларнинг энг яхшиси дейилди. Ушбу жумла Аллоҳнинг каломига амал килишни тақозо қилади. Аллоҳнинг каломига амал қилиш эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига эргашиш билан юзага келади. Шу эътибордан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ҳам бу ерда мадҳ қилинди.
«Ишларнинг ёмони бидъат (янги пайдо бўлганлари)дир. Ҳар бир бидъат залолатдир» жумласи эса ҳадиснинг учинчи ва тўртинчи жумласидир. Бу ерда бидъатнинг ёмонлиги ва хунуклиги баён қилинмоқда. Ишларнинг энг ёмони динда янги пайдо қилинган ишдир.
Савол: Бу жумланинг юқоридаги икки жумлага қандай алоқаси бор?
Жавоб: Иккинчи жумлада Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари ва унга эргашиш баён қилинди. У зот алайҳис-саломнинг сийратларига хилоф нарса эса бидъатдир. Шу сабабли учинчи жумлада бидъатнинг ёмонлиги айтилмоқда. Бундан ташқари, суннатга эргашишнинг энг кучли йўли бидъатлардан сақланишдир. Бидъатдан сақланиш эса, унинг ёмонлигини билиш билан бўлади. Шунинг учун учинчи ва тўртинчи жумлалар ҳам келтирилди.
Энди эса бидъатнинг мафҳуми борасида сўз юритамиз: Аллох таолонинг розилигини топишга ҳамда Унга қурбат ҳосил қилишга восита бўлади деб, савоб умидида бирор нарсани пайдо қилиш, ўша янги пайдо қилинган нарса борасида на Китобда, на суннатда, на саҳобаларнинг таомилида ва на мужтаҳидларнинг ижтиҳодларида далил бўлмайди.
Савол: Ҳар бир ижод қилинган нарса бидъат дейиладиган бўлса, ҳозирги кундаги машина, самолёт ва бошқа маиший жиҳозларни ижод қилиш ҳам бидъат саналадими?
Жавоб: Булардан ажр ва савоб умид қилинмайди.
Савол: Мадрасалар, масжидлар ҳамда китоблар чоп этишдан ҳам ажр ва савоблар умид қилинади. Бу каби нарсалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бўлмаган. Булар ҳам бидъат бўладими?
Жавоб: Бу нарсалар борасида ҳазрат Ашраф Алий Таҳонави? шундай деганлар: «Гарчи бу каби ишлар ажр ва савоб умидида килинсада, лекин бундан мақсад динда янгилик пайдо қилиш бўлмайди. Балки булар динни қувватлаш учун пайдо қилинган нарсалардир».

"Мишкот ал-масобиҳ шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase