close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса...

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир» (Муттафақун алайҳ).

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким ушбу ишимизда унда йўқ нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир» (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам динда бўлмаган нарсани пайдо қилган кимсанинг сўзи ҳам, амали ҳам рад қилинганини баён қилмоқдалар.
Ҳадис матнидаги  иборасидаги замирнинг қайтадиган жойи борасида икки хил қавл бор: Биринчи қавлга кўра лафзига қайтади. Шунда бунинг маъноси бизнинг ушбу ишимизда, яъни динимизда, шариатимизда пайдо қилса, у рад қилингандир, бўлади. Иккинчи қавлга кўра калимасига қайтади. Ушбу таркибга кўра бу ибора «динда бўлмаган ишни пайдо қилган кимсанинг ўзи рад қилинган» маъносида бўлади. Ушбу иши билан гўё у одам динни ўзича мукаммал қилгандек бўлади. Ҳолбуки, дин ва шариат мукаммалдир.
Хуллас, Ислом динида бирор янги нарсани пайдо қилиб, бу иш ажр ва савобга сабаб бўлади деб, уни амалга оширса, ҳолбуки, у иш борасида на китобда, на суннатда, на саҳобаларнинг таомилида, ва на мужтаҳидларнинг ижтиҳодида бирор далил ва сабаб мавжуд бўлмаса, умуман олганда на малфуз билан, на мантуқ билан, на иборатун-насс билан ва на ишоратун-насс билан бирор бир далил собит бўлмаган бўлса, мана шу иш бидъатдир. Шу сабаб, бу каби ишлар мутлақо рад қилинади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг
"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase