close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Подкатегории

  • Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ
  • Риёзус-солиҳийн


    Абу Закариё Яҳё ибн Шараф Нававий
    Риёзус-солиҳийн

    Араб тилидан
    Анвар Аҳмад таржимаси

    Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари – Абу Закариё, лақаблари-Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин, деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.
    Имом Нававий ҳижратнинг 631 йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келдилар. Ёшликларидаёқ Қуръонни ёд олдилар. Ўн тўққизга кирганларида оталари Дамашққа олиб бордилар ва «Равоҳия» мадрасасига жойлаштирдилар. Мақсад илм таҳсилини янада кучайтириш эди. Бу ерда Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий ал-Мақдисийдан фиқҳни таълим олдилар, Шерозийнинг «Муҳаззаб» номли китобларини ўқиб чиқдилар. Исҳоқ ибн Аҳмад у зотнинг фиқҳ илмидаги биринчи устозлари бўлди. Нававий ҳазратлари ҳар куни 12 хил дарс билан машғул эдилар. Орада тиб билан ҳам машғул бўлишга қасд қилдилар. Лекин Аллоҳ таоло у зотни бу илмдан буриб қўйди. Балки Дамашқдаги «Дорул ҳадис ал- Ашрафия»да дарс беришни насиб қилди. Бу ҳодиса ҳижратнинг 665 йили рўй берди.

  • Заиф ва уйдирма ҳадислар

    Ҳадис илми ҳақида халқимизнинг маълумоти жуда оз ва заиф. Шунинг учун минбарларда ё тўй-маъракаларда тақдим қилинаётган ҳадислардан саҳиҳ эмасларини ажратиб олишга одамларнинг қурблари етмайди. Натижада, илмига сал ишонилган кишилардан эшитган ҳадисларни ҳеч тараддудсиз қабул қилмоқдалар. Афсуски, бу ҳақда кенгроқ маълумот берадиган қўлланма ҳам йўқ, халқ турли маърузаларда ё газета-журналлардаги мақолаларда келтирилаётган ҳадислар билан кифояланиб қолмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase