176-БОБ. Мусофир сафардан қайтганида ўз аҳли ҳузурига кундузи киришининг маҳбублиги ва узрсиз кечаси киришининг кароҳияти ҳақида
- Шанба, Окт 22 2022
- 12273 марта кўрилди
984/1. Жобирдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз сафарда узоқ муддат қолиб кетса, ўз аҳли ҳузурига кечқурун кирмасин», дедилар. Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кечаси аҳли ҳузурига киришдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
985/2. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам кечаси ўз аҳллари ҳузурига кирмас эдилар. Балки кундузининг аввалида ёки охирида кирар эдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.