ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таоло юборган барча дийнлар Ислом дийни бўлган.
«Ислом» – Аллоҳ ягона, деб эътиқод қилиб, Унга бўйсунмоқ ва бутун қалб билан Унга ихлос қилмоқ ва Аллоҳ буюрган дийний эътиқодга иймон келтирмоқдир.
Қуръони Каримда Ислом ширкка (Аллоҳнинг шериги бор деб ишонишга) қарши қўйилган. Бошқа оятларда Ислом Аллоҳга ихлос қўйиш ва Унга бўйсуниш, итоат қилиш маъноларида ҳам келган.
Аллоҳга итоат қилган ва Аллоҳ юборган Расуллар ва Набийларга эргашган киши «мусулмон» дейилади.
Нуҳ алайҳиссалом тўғрисида Қуръони Каримда шундай дейилади:
«Ва мен мусулмонлардан бўлишга амр қилинганман» («Юнус» сураси, 72-оят).
Иброҳим алайҳиссалом ҳақида шундай оят бор:
«Чунки, Робби унга: «Мусулмон бўл!» – деганида у: «Оламларнинг Роббига мусулмон бўлдим», – деди», деган («Бақара» сураси, 131-оят).
Юсуф алайҳиссалом ҳам Аллоҳга қараб шундай деган:
«Сен дунёю охиратда менинг валийимсан. Мени мусулмон ҳолимда вафот эттиргин ва солиҳларга қўшгин» («Юсуф» сураси, 101-оят).
Яна Қуръони Каримда Мусо алайҳиссалом тилидан шундай дейилган:
«Эй қавмим, агар Аллоҳга иймон келтирган бўлсангиз, агар мусулмон бўлсангиз, фақат Унгагина таваккал қилинг» (Юнус сураси, 84-оят).
Ийсо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган:
«Ийсо улардан кофирликни сезиб қолганда: «Кимлар Аллоҳ йўлида менга ёрдамчи бўлади?!» – деди. Ҳаворийлар: «Биз Аллоҳнинг ёрдамчиларимиз, Аллоҳга иймон келтирдик ва бизнинг мусулмонлигимизга гувоҳ бўл», – дедилар» («Оли Имрон» сураси, 52-оят). Валлоҳу аълам.
Сулаймон алайҳиссалом подшоҳлик қилган даврда Ислом дийни бўлганмиди?
Ассалому алайкум Ҳазрат! Мен пайғамбарлар ҳақида ўқидим ва Довуд алайҳиссалом ўғли Сулаймон алайҳиссалом подшоҳлик қилган даврда Ислом дийни бўлганмиди? У ерда Билқиз иймон келтиради, Ислом дийнини қабул қилади, деяпти. Ислом дийни фақат пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга берилмаганми?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
|
Калит сўзлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
роҳимаҳуллоҳ