close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ажраб кетиш нияти билан никоҳланиш

Баъзи мусулмон талаба йигит қизларни доимий ният билан никоҳланмаслик ҳолатлари бор. Улар дарс тугаши билан ажраб кетаверамиз дейишади. Ўзининг доимий яшайдиган юртига ўқиш тугаганидан кейин жўнаб кетишади. Лекин никоҳланиш пайтида одатдаги никоҳ каби никоҳланишади. Айтиладиган гапларида абадий никоҳни лафзларини ишлатишади. Бундай уйланишнинг, оила қуришнинг ҳукми қандай?

Никоҳнинг сийғаси вақт ва замон билан белгиланмаган бўлса, никоҳнинг боғланиш шартлари ҳаммаси тўғри бўлса никоҳ боғланаверади. Бундан ҳузурланиш жоиз. Ақд қилувчи икки тараф ёки улардан бири кейин ажраб кетаман деб ичида ният қилгани никоҳга таъсир қилмайди. Лекин шуни билиб қўйиш керакки, шариатда никоҳ абадий ақддир. Икки тараф томонидан буни давом эттириш матлубдир. Никоҳни бузиш фақат қаттиқ ҳожат тушганда, тақазо талаб қилган ҳолдагина мумкин. Ажрашишни ният қилиб никоҳ қилиш мана шу мақсадларга ҳеч тўғри келмайди. Шунинг учун, диёнат юзасидан бу ҳолат кароҳиятсиз бўлмай қолмайди. Фақат зарурат бўлганда, зинодан қочиш ҳолатида бўлади. Бу масалада икки йилга бордим уйланиб турай деб шарт қўйиш мутлақо дуруст эмас. Ниятни яхши қилиш керак. Кейин ҳам бирга бўлиш ниятини қилганда жоиз бўлади. Лекин замонини ўлчаб кунини, ойини белгилаб қўйса бўлмайди. Агар ичида нияти бўлса ҳам, никоҳ пайтида ташида айтмай, хилоф нарсани қилмай қилса бўлади. Лекин бу абадий иш ажралишни режалаштириш керак эмас.

Ислом Фиқҳи Академияси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase