close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Никоҳ ҳукми

Никоҳ динимизда тарғиб қилинган амаллардан бўлиб, Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) суннатларидандир. Бу ҳақда Имом Бухорий ва Муслим Анас ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) бундай ривоят қилади: «Уч киши Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) уйларига келиб, аёлларидан у зотнинг ибодатлари ҳақида сўради-лар. Бу ҳақда маълумот олганларидан сўнг: «Набий-нинг (алайҳиссалом) кўп ибодат қилишга эҳтиёжлари йўқ. Чунки у зотнинг олдин ўтган ва бўлғуси хатоларини Аллоҳ таоло кечирган. Биз пайғамбар даражасига етолмаймиз», дейишди ва улардан бири: «Мен кечаларни бундан буён намоз ўқиб ўтказаман», деди. Иккинчиси: «Умрим бўйи рўза тутаман», деди. Учинчиси: «Мен аёллардан юз ўгираман, уйланмай ўтаман», деди. Шу аснода Пайғамбаримиз (алайҳис-салом) келиб қолдилар ва бундай дедилар: «Шу гапларни сизлар айтдингизларми? Билиб қўйинглар, Аллоҳ таолога қасам, мен сизларнинг Аллохдан энг кўп қўрқувчингиз ва тақводорингиздирман. Лекин мен намоз ҳам ўқийман, кечалари ухлайман ҳа Рўза ҳам тутаман, оғиз очиқ ҳам бўламан. Аёлларга уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас».

«Ким менинг суннатимдан юз ўгирса», деган сўзларининг маъноси: «Ким менинг йўлимдан четлашса ва мен қилган нарсага айри иш қилса, мендан эмас», яъни, тўғри йўлда бўлган Ислом ахдидан эмасдир. Зеро, у буюрилмаган нарса билан ўзига машаққат орттирди, ўзига қийин қилди, демакдир.
Бу ҳадис шарҳида: «Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мазкур сўзлари маъносидан кўзланган шахс Расулуллоҳнинг равиш ва йўлларига айри иш тутган кишидир. Чунки у ўзининг ибодатларини Расулуллоҳ ибодатларидан ортиқроқ деб ўйлайди. Бинобарин, «мендан эмас» сўзларининг маъноси, миллатим, аҳлимдан эмас, демакдир.
Зеро, ундай эътиқод куфрга олиб боради», деб ҳам айтилган.
Никоҳ ҳукми борасидаги бу гаплар мўътадил мижозли, уйланмаса ҳам зинога бормайдиган, оила турмуши қийинчиликлари ва масъулиятларини кўтара оладиган кишига тегишли. Аммо уйланмаса, зинога борадиган ё уйланиш билангина зинодан қутуладиган кишилар учун уйланиш вожибдир. Фиқҳ китобларида бу борада муфассал баён қилинган. Бу ўринда уларни кенг ёритишнинг имкони йўқ.

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase