Наслни чеклаш ҳақида Ислом фиқҳи академиясининг қарори
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Оламлар Роббига ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Аёл кишининг маҳрамсиз сафарга чиқиши
Кўпгина мусулмонларнинг қизлари ва аёлларининг иш ёки ўқиш шароитлари бошқа вилоятларга сафар қилишга мажбур қилади. Сафарларининг масофаси намозни қаср қилиш масофасидан узоқ. Маҳрамсиз учқичда ёки бошқа сафар воситаларида сафар қилинади. Улар танийдиган ёки уларни танийдиган аёллар ҳам йўқ. Одатда учқич ёки бошқа нақлёт воситасида ким мусофир бўлиб кетаётган бўлса, ўшалар билан кетилади. Бундай сафарнинг ҳукми нима?
Ажраб кетиш нияти билан никоҳланиш
Баъзи мусулмон талаба йигит қизларни доимий ният билан никоҳланмаслик ҳолатлари бор. Улар дарс тугаши билан ажраб кетаверамиз дейишади. Ўзининг доимий яшайдиган юртига ўқиш тугаганидан кейин жўнаб кетишади. Лекин никоҳланиш пайтида одатдаги никоҳ каби никоҳланишади. Айтиладиган гапларида абадий никоҳни лафзларини ишлатишади. Бундай уйланишнинг, оила қуришнинг ҳукми қандай?
Алкоголь аралашган дориларнинг ҳукми
Бу масала ажнабий юртларга хос бўлиб қолган эмас, балки бошқа юртларда ҳам олдини олиб бўлмайдиган, чегаралаб бўлмайдиган тарзда бўлиб кетгандир. Шу жумладан, Ислом юртларида ҳам. Ушбу масала ҳақида ҳукм чиқариш Ҳанафий мазҳабида бўлса ниҳоятда осон.
Ароқ ва чўчқа сотадиган овқатхоналарда ишлаш масаласи
Мусулмон кишига кофирларнинг овқатхоналарида ишлаш, ароқ қуйиб бериш ёки чўчқанинг гўштидан тайёрланган овқатни олиб келиб бериш ва шунга ўхшаш бошқа ҳаромларни қилмаслик шарти билан жоиз. Чунки, ичадиганларга ароқ қуйиб бериш ёки уни олиб бориб тақдим қилиш ҳаромлиги очиқ-ойдин матнда келган.