close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Коинотда ерни ҳимоя қилиб турадиган кўзга кўринмас қалқон аниқланди

Коинотда ерни қамраб олган кўзга кўринмас қалқон аниқланди, лекин унинг қандай пайдо бўлганини тадқиқотчилар тушунмадилар. FrontLineDesk журналида чоп этилган мақолада хабар қилинишича, Ван Аллен радиация камарларида юқори энергия протонлари ва электронлари билан тўлдирилган учинчи камар топилди.

Ернинг магнит майдони уларни жойида ушлаб турадиган Ван Аллен радиация камарлари Қуёш бўронига жавобан кенгаяди ёки сиқилади. Гарчи бу радиация камарлари 1958 йил аниқланган бўлсада, олимлар ўшанда фақат Ер сатҳидан 42500 км баландликдаги 2 та камарни таний олганди.
Ўтган йили, Колорадо университетидан профессор Дэниел Бейкер ва унинг жамоаси Боулдерда 2012 йил учирилган зондлар ёрдамида учинчи камарни кашф қилди. Уларнинг тадқиқотларига кўра, учинчи камар илгари маълум бўлган ички ва ташқи Ван Аллен камари оралиғида жойлашган экан. Бу камар шу билан ажралиб турадики, у космик «об-ҳаво» ўзгаришларига эргашиб, вужудга келади ва йўқолади.
Бу камарнинг бажариши лозим бўлган вазифа аниқ – у қотил-электронларнинг йўлини тўхтатиб, уларнинг Ер атмосферасига чуқурроқ кириб боришига йўл қўймайди. Ёруғлик тезлигига яқин тезликка эгалиги сабабли бу электронлар фавқулодда вайронакор бўлиши мумкин, улар космонавтларга ва орбитал станцияларга хавф солади, ҳаттоки космик тизимларни шикастлантириши мумкин бўлади.
Ернинг магнит майдони камарларни жойида ушлаб туради, лекин бу камарлардаги деярли ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган электронлар қандайдир куч билан блокировка қилинади, уларнинг сайёрамиз атмосферасига келиб тушишининг олди олинади.
Кўзга кўринмас қалқон кашф қилингунга қадар, олимлар электронларни сайёрамиз атмосферасининг юқори қатламларида йўқ бўлиб кетади деб ҳисобларди, лекин афтидан, улар Ернинг электрон қалқони туфайли етиб келмайдиган кўринади.
Энди, олимлар кўринмас қалқон мавжудлигини билишгач, унинг қандай шакллангани ва айнан қандай ишлашини аниқлашга уриниб кўрадилар.

"Ва осмонни сақлаган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар". Анбиё сураси, 32

Абу Муслим таржимаси

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase