close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

НАСА ҳам тасдиқлади: Пайғамбар ﷺ Ойни бўлганлар

Америкаликлар нима учун Ойга учишган? Нимага коинотдаги ушбу узоқда жойлаган мақсадга нима учун шунча маблағ сарфланган? Машҳур  олим, геология доктори Заҳлул ан-Нажжар (Zaghloul El-Naggar) айтишича, НАСА миссиясининг мақсади Аллоҳнинг аломатларидан бири сифатида Ойнинг бўлинишининг далилларини излаш эди.

Америкаликлар нима учун Ойга учишган? Нимага коинотдаги ушбу узоқда жойлаган мақсадга нима учун шунча маблағ сарфланган? Машҳур  олим, геология доктори Заҳлул ан-Нажжар (Zaghloul El-Naggar) айтишича, НАСА миссиясининг мақсади Аллоҳнинг аломатларидан бири сифатида Ойнинг бўлинишининг далилларини излаш эди. 2004 йил Заҳлул ан-Нажжар берган интервьюлардан бирида бир йилдан ортиқроқ вақт олдин Кардифф университети (Уэльс, Буюк Британия) тиббиёт бўлинмасида маъруза ўқиганини гапириб берди. Аудиторияда мусулмонлар ҳам, мусулмон бўлмаганлар ҳам бор эди. «Қуръонда баён қилинган мўъжизаларнинг илмий исботлари» мавзсусида жонли мулоқот бўлаётганди.
Учрашув қатнашчиларидан бири, инглиз Давуд Муса Пидкок (Dawood Musa Pidcock) қуйидаги гапларни айтди:
«Мен Ислом динини қабул қилгунга қадар турли динларни ўрганиб чиққанман. Кунлардан бир кун бир мусулмон талаба менга Қуръон маъноларининг таржимаси ёзилган китоб совға қилди. Уйга келгач, мен бу китобни очишим билан кўзим "ал-Қамар" ("Ой") сурасига тушди. Мен ўқий бошладим "Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди…" Мен "Шундай бўлиши мумкинми? Ой бўлиниши, кейин яна бирлашиши мумкинми? Қандай куч бу ишни қилишга қодир?" Ушбу оят менда ўқишни давом эттириш ниятини сўндирди. Мен Қуръонни четга олиб қўйдим ва ўз ишларим билан шуғуллана бошладим... Бироқ Худога менинг ҳақиқатни излаш борасида самимийлигим маълум экан ва Унга шу нарса керак бўлибдики, мен телевизор қаршисига ўтирдим. Шу пайт Британия телеканали кўрсатувларидан бирида телебошловчи билан америкалик уч нафар НАСА олими  ўртасида баҳс-мунозара борарди.
Бошловчи уларни ер юзасида ҳал этилмаган кўплаб муаммолар қалашиб ётган, оч ва қашшоқ одамлар кўп бўлган бир пайтда коинотга парвоз қилиш учун катта миқдордаги маблағлар сарфланишида айблади. НАСА вакиллари бундай катта харажатларни коинот соҳасида ишлаб чиқилган технологиялар ҳаётимизда кўплаб соҳаларда – тиббиётда, саноатда, қишлоқ хўжалигида қўлланаётгани ва бу маблағлар беҳуда сарфланмагани билан асосларди. Коинотга уюштирилган ушбу парвозлар юқори технологияларни ривожлантиришга ёрдам бергани айтилди. Баҳс давомида Ойга биринчи парвоз ҳақида гап бор эди - бу жуда қиммат лойиҳа бўлиб, унга юзлаб миллиард доллар сарфланган.
Телебошловчи хитоб қилди: "Сиз юзлаб миллиард долларни фақат ойда америка байроғини ўрнатиш учун сарф қилдингизми?!" НАСА вакилларининг жавоби эсанкиратиб қўйди: "Йўқ, биз ойнинг ички тузилишини ўрганиб чиқдик ва ажойиб кашфиёт қилдик: ой қачонлардир иккига бўлинган ва кейин бирлашган". Бошловчи савол берди: "Бу ҳақида қандай билдингиз?" Америкаликлар жавоб беришди: "Биз Ойда уни айлана бўйлаб ўраб олган ва унинг юзасидан қаърига қараб борадиган аномалияларни топдик. Геолог-олимлар бизга бундай ҳолат фақат ойнинг бўлинган ва кейин қайтиб бирлашган ҳолдагина ўринга эга бўлиши мумкинлигини тушунтирдилар".
Бу гапларни эшитгач, мен ўрнимдан сакраб турдим ва ўзимга-ўзим дедим: "Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам мўъжизалари бугунги кунда америкаликлар томонидан ўрганиб чиқилган ва уни тасдиқлаш учун юзлаб миллиард доллар сарфланган. Албатта, бу содиқ диндир! "Шундай қилиб мен Исломни қабул қилдим».
Ҳадисшунослик китобларида айтилишича, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин уларга маккалик мушриклар мурожаат қилиб, Пайғамбарга уларнинг пайғамбарлик вазифасини тасдиқлаш учун мўъжиза кўрсатишларини сўрашган. Улар нимани кўришни хоҳлашларини сўралганда, Ойни бўлишни сўрадилар. Улар бу пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам  заифлигини кўрсатишига умид қилдилар.
Илгари, пайғамбарларнинг бирортаси ҳам бунга ўхшаш иш қилмаган, уларнинг барча мўъжизалари ер юзида содир бўлган. Фақатгина пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам ердан ташқарида катта бир мўъжиза кўрсатиш имкони берилди.
Аллоҳнинг Расули камтарлик билан Худога юзланди ва Аллоҳ Таоло уни ойга бармоғи билан ишора қилишни кўнглига солди. Ой икки қисмга бўлинди. Бир неча соат ичида Ер йўлдошининг бу қисмлари бир-биридан узоқда бўлиб, кейин қайта бирлашди.
Улардан иймон келтирганлар иймон келтирди, иймон келтириш тақдирига битилмаганлар эса иймон келтирмади. Бу ҳақида Қуръонда қуйидагича айтилган:
«Соат (қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди. Агар бир оят-мўъжизани кўрсалар, юз ўгирарлар, бу ўткинчи сеҳр, дерлар. Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир. (Қуръон, Қамар сурасининг 1-3 оятлари).

Маълумот учун:
Заҳлул Ан-Нажжар (Zaghloul El-Naggar) – мисрлик олим, геолог, Қуръон ва илм-фан ҳақида кўплаб асарлар муаллифи. Буюк Британияда Уэльс университетида геология бўйича докторлик даражасини олган, ислом фанлар академияси (1988), Миср геология жамияти ва Америка нефть геологлари Ассоциацияси (Талса, Оклахома) аъзоси.
Давуд Муса Пидкок (Dawood Musa Pidcock) –  1942 йил Шеффилдда туғилган (Англия), бу ерда хотини ва иккита боласи билан яшайди. 1975 йил исломни қабул қилган. Буюк Британия ислом партияси ташкил топган пайтдан бошлаб унинг етакчиси ва асосчи-аъзоси ҳисобланади. У техника бўйича маслаҳатчи ва ёзувчидир. Ҳозирги пайтда бутун мамлакат бўйлаб, айниқса, ислом иқтисодиёти бўйича маърузалар ўқийди.

***

МЎЪЖИЗА ҚАНДАЙ РЎЙ БЕРДИ?

Шаққи қамар мўъжизаси Сарвари Олам (с.а.в.) пайғамбарлик билан вазифалантирилганларидан сўнг воқеъ бўлди. Қурайш қабиласининг пешволаридан бир гуруҳ мушриклар Аллоҳнинг расулидан пайғамбарлигини исботлайдиган бир мўъжиза кўрсатишларини сўрашга келишиб олиб, бир жойга тўпланишди.
Кечанинг илк соатлари эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) порлоқ ойнинг ёруғи остида Ҳазрати Али, Ҳузайфа ибн Ямон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Аббос, Жубайр ибн Мутъим ва Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) каби саҳобалар даврасида суҳбат қуриб ўтирар эдилар. Мушриклар нурли ҳалқа атрофини ўраб олиб, пайғамбаримиздан мўъжиза кўрсатишларини қайта-қайта талаб этишди.
Ниҳоят, Фахри Коинот (са.в.) ўринларидан туриб, муборак қўлларини осмонда олтин товоқ бўлиб нур сочаётган ойга қаратдилар. Яратилганидан бери вазифасидан бир сония ҳам адашмаган ой коинотнинг яратилишига сабаб бўлган у Зотнинг (са.в.) бир ишоратлари ила шу заҳоти иккига бўлинди. Мино тоғи ойнинг икки парчаси ўртасида қолиб, муҳташам бир манзара юзага келди.
Сарвари Коинот (с.а.в.) атрофларидаги саҳобаларига "Шоҳид бўлинглар! Шоҳид бўлинглар!" дея такрорлар эканлар, Қурайш кофирлари ҳайронлик билан бир-бирига қарар, "Муҳаммад бизни сеҳрлаб қўйди", дер эди. Мушриклардан бири: "Муҳаммад (с.а.в.) бизни сеҳрлаб қўйди, холос: У кўзимизга ойни икки парча қилиб кўрсатди. Бу ҳодисани атрофдан келаётган қобила ва карвонлардан сўраш керак", деди. Табиийки, бу таклиф бошқаларга ҳам маъқул бўлди. Эртаси куни эрталаб Яман ва бошқа тарафлардан келган карвонларга саволлар ёмғирдек ёғилди. Карвонлар асосан кечалари йўл юргани учун Ойнинг иккига бўлинганига улар ҳам гувоҳ бўлган эди. Қайсар маккалик мушриклар энди: "Абу Толибнинг асрандиси кўрсатган сеҳр самога ҳам таъсирини ўтказди", дея бошлашди. Ва гарчи Саййидул Башарнинг (с.а.в.) ёнларида ҳозир бўлишларига қарамай, бу мўъжизани кўрган бошқа мушриклар каби, куфрларида собит қолдилар. Уша аснода Аллоҳнинг каломи нозил бўлди:
" (Киёмат) соати яқинлашиб колди ва ой ҳам бўлинди. Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам, у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва "(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!" дерлар. Улар (пайғамбарни) ёлғонги қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш ўз жойини топгувчидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур)" (Қамар сураси, 1—3 - оятлар).

ОЙНИНГ БЎЛИНГАНИГА ҲИНДИСТОНЛИКЛАР ҲАМ ГУВОҲ

Ой мўъжизасини агар ҳамма бирданига кўрганида, Ҳақ таолонинг дунёни ва инсонни яратишдан мақсадига — "имтиҳон сири"га терс тушар ва унда бутун инсоният истаса ҳам, истамаса ҳам, (табиийки) иймонга келишга мажбур қолар эди. Шу сабабли ойнинг икки бўлакка ажратилиши ҳодисаси инсонлар уйқудалигида, уйдалик пайтда, оний ва қисқа вақт ичида содир бўлди. Ой ҳар куни фарқли соатларда чиқади ва фарқли манзилларда бўлади. Қолаверса, у замонларда кўк юзини тўхтовсиз тадқиқ этадиган олимлар ҳам бармоқ билан санарли даражада оз эди. Айни чоғда ўша дақиқаларда туман ва булут каби тўсиқлар бўлиши мумкин, яна бошқа жойларда соат фарқи туфайли, ой бўлинган пайт кундузга тўғри келгандир. Масалан, бу мўъжиза бўлиб ўтаётган онда Англия ва Испанияда қуёш эндигина ботаётган, Амриқода эса, кундуз вақти эди. Ойнинг кўриниши учун етарли бўлган шартлар Арабистон ярим оролидан ташқари Ҳиндистонда ҳам яққол вужудга келган ва бутун икир-чикирларгача кузатилган эди. Chamal дарёси қирғоғидаги саройнинг кўшкидан ойнинг иккига бўлинганини кўрган қирол: "Дунё охирлаб қолди", деб ўйлаб қўрқувдан дир-дир титраган, кейинроқ бу ҳодиса Арабистонда зуҳур этган Пайғамбарнинг бир мўъжизаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилиб, вазирини Маккага юборган. Рожанинг вазири Пайғамбаримиз (са.в.) билан учрашиш шарафига ноил бўлган ва Шаққи Қамар ул Зотнинг мўъжизалари эканлигини билгач, Исломиятни танлаган.
Бугун бу бахтиёр ҳукумдорнинг неваралари бўлмиш Бижоҳзодалар Ҳиндистондаги Дҳар шаҳрининг шундай ташқарисида истиқомат этмоқдалар.
Шаққи Қамар мўъжизасини фақатгина Рожа ва саройдагилар эмас, ҳинд халқи ҳам томоша қилган эди. Мўъжиза содир бўлган вақт кейинчалик йил боши ўлароқ қабул қилинди ва баъзи асарларда қайд этилди ҳам. Ҳатто бу ўлкадан топилган бир ҳайкалда: "Ой бўлинган йили ясалган" ёзуви бор. Бу топилма баъзи муфассирлар томонидан тез-тез нақл этилган ва жуда" аҳамиятли бир далил сифатида қабул қилинган.

ФОТО СУРАТЛАРДА ОЙНИНГ ДАРЗИ КЎРИЛМОКДА

Ўн тўрт аср олдин фалакиёт илми ва хабарлашув имконлари анча тор бўлгани сабабли яққол кўрилмаган, кўрилган бўлса ҳам, бунинг хабари бутун дунёга ёйилмаган Шаққи Қамар мўъжизаси 1967 йил 4 май куни Флоридадаги "Саре Кеnnеdy" номидаги Фазо марказидан учирилган "Орбитер-4" само йўлдошидан олинган ой суратлари туфайли ўз-ўзидан ўртага чиқди. "Орбитер-4" нинг бу тадқиқотида ойнинг дунёмиздан кўринмайдиган орқа юзасм расмга туширилган эди. Уч минг чақирим масофадан олинган бу фотосуратлар ёрдамида Ой юзасининг тўқсон беш фоиз қисмини тадқиқ қилишга муваффақ бўлинди. Махсус архивда "67 - 1805" рақами билан сақланаётган бу фотосуратларда дастлаб кичик бўлаклар ҳолида олинган ой расмларидаги фарқ этиб бўлмайдиган баъзи хусуслар кўзга ташланади. Ойнинг орқа юзаси узўнлиги 240, кенглиги 8 километрга тенг бир ёриқлик-дарз билан бошдан-оёқ ўраб олинган. Бу дарзларнинг маркази 65 даража жануб ва 105 даража шарқ ўлароқ белгиланган.
Табиий сабаблар туфайли пайдо бўладиган ёриқлар, тўлқинсимон ва тартибсиз чизиқни ташкил қилгани ҳолда, бу дарз мукаммал бир тўғри чизиқ шаклидадир. Буларнинг махсус сабаби бор, дея таассурот уйғотадиган ёриқлар ойга илк бора қадам босган астронавт Нейл Армстронгнинг ҳам диққатини жалб қилган ва ўз ифодаси билан айтганда, уни "ҳайратга солган". Таржима қилиб олганимиз ушбу мақоланинг асл инглизча нусхаси "The Muslim Digest" номли жаридада эълон қилинган бўлиб, у ерда қайд қилинишича, мисрлик олимлар Нейл Армсторнгга Шаққи Қамар мўъжизасини тушунтириб беришган.

УЧ АСРЛИК ХАРИТА

Куръон, ҳадис ва нақлларнинг хабарига кўра, Шаққи Қамар мўъжизаси ҳақиқатан рўй берган, ой икки парчага бўлинган. Ой ортида топилган дарз бу парчалар қайтадан бирлашаётган пайтда пайдо бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Модомики шундай экан, бундай чизиқлар ойнинг ҳар икки юзида ҳам қолиши керак. Яъни, бирлашув чизиғи ёки дарз ойнинг дунёга қараган юзида ҳам акс этиши лозим. Фазо тадқиқотларини олиб борган ўлкалар шу вақтга қадар ойнинг юзида дарз борми-йўқми эканидан баҳс этмади. Бироқ ҳозир "Зафар" тадқиқот гуруҳидан олиниб эътиборингизга ҳавола этиладиган бир далил, фикримизча, астрономия соҳасида илгари қўл урилмаган ва ёки кўзлардан сақлаб келинган. Бу далил италян само олими Кассинининг бундан 311 йил олдин чизган ой харитаси расмидир.
Замонавий астрономия билан шуғулланувчи илм одамлари томонидан фавқулодда аҳамиятли бир манба сифатида қабул қилинган ва илмий жиҳати тортишилмагани учун бир неча китобдан жой олган бу харита ойнинг кунимизда олинган фотосуратларига ниҳоятда ўхшайди. Кассинининг 311 йиллик бу харита сида ойнинг дунёмиздан кўринган юзини "кесиб ўтган" ва тасодифан пайдо бўлмайдиган даражада муаззам бўлган бир чизиқ очиқ-равшан кўзга ташланади. Фотосуратини тақдим қилаётганимиз бу харитани тадқиқ этган олимлар чизғич билан чизилгандай мунтазам бу чизиқни қандай изоҳларкинлар — билмаймиз» Аммо икки катта тошнинг устма-уст қўйилгани ёхуд баъзи жойларда чуқур чизиқлар пайдо бўлганини кўрибоқ, буларни самоликлар қилган, дея иддао этадиган Даникен каби сохта олимлар бу харита қаршисида мум тишлаб қолишларининг сабабини озми кўпми тахмин қила оламиз.

Cassini 311 йил олдин чизган бу ой харитасиннинг ўртасидан қамар каби ўтган чизиққа эътибор беринг. Раиl Аbnеrtнинг "Каlender fur sternfreunde 1984" китобининг 171- саҳифасида эълон қилинган бу расмдаги тўғри чизиқларни баъзи олимлар"' ҳозир магмага тўлиб қолган ва қуёш нури урилганда порловги ёриқлар" дея баҳолашмоқда.

ОЙНИНГ САТҲИ ЎЗГАРАДИМИ?

Бу мақолада Кассинининг харитасидан баҳс этишимизнинг боиси шуки, бу харита мўъжиза юз берган вақтга энг яқин манба эканидандир. Чунки Шаққи Қамардан буён ўтган 14 аср ичида Ой сатҳида аҳамиятли ўзгаришлар содир бўлиши ва дарз ёриқларнинг шакли бузилиши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас.
Ой сатҳидаги ўзгаришларнинг бир сабаби суюқ ҳолдаги лаваларнинг тошишидан, деб аниқланган. Утмишдаги йиқилиш ва бузилишларнинг кўпига ана шу (лава) тошқинлари сабаб бўлган. Масалан, Эбемқушоғи кўрфази (Sinus iridum) бунинг яққол мисолидир. Яқин ўтмишгача доира шаклида бўлган бу кўрфаз суюқ ҳолдаги лавалар таъсирида ёй шаклига келиб қолган.
Ой сатҳининг ўзгаришига сабаб бўладиган бошқа бир омил эса, иссиқлик даражасидаги олий фарқлиликдир. Қуёш ой юзидаги маълум бир нуқта устига чиқиши билан ой сатҳидаги ҳарорат 80 даража совуқ-дан 120 даража иссиққа кўтарилиб кетади. Қуёш ботганда ҳарорат яна тушади. Натижада қоялар ёрилиб парчаланади ва узоқ муддат давомида ой сатҳининг кўринишини ўзгартириб юборади.
Ой ниҳоятда қуюқ бир метеор ёмғири остида қолса ҳам, сатҳи тезда ўзгариб кетиши мумкин. Оғирлиги баъзан бир неча тонна келадиган осмон жbсмлари келтирадиган вайронагарчиликлар, бир сўз билав айтганда, даҳшатлидир. Ҳатто сонияда 40 чақирим тезлик билан тушган бир граммлик осмон тошлари ўқдек таъсир ўтказади ва энг мустаҳкам қояларда ҳам ками билан чуқурлиги 30 см, кенглиги 60 cм лик излар ҳосил қилади. Дунёмизни ўраб олган атмосфера қатлами эса, бундай тошларни тўсувчи қалқон вазифасини ўтаб турибди. Шунга қарамай, онда-сонда тушган осмов жисмлари ерда ҳам баҳайбат кратерлар очадики, бу нарса ҳеч қандай атмосферага эга бўлмаган ой сатҳининг оқибати ҳақида тасаввур бера олади.
Юқорида санаб ўтилган сабаблар туфайли ойнинг чеҳраси ҳар онда ўзгармоқда ва фарқли кайфиятга кирмоқда. Шу боис, ҳозирда ўзгарган ва изи қисман билинмай кетган бўлса-да, 311 йил олдинги ой харитасида акс этган у муаззам дарз (ёриқ) аҳамият касб этади.
Шаққи Қамар мўъжизасининг далиллари турли сабаблар ила Холиқи Коинот томонидан яширилиб ўралган ва имтиҳон сирига уйғун ҳолга келтирилгандир...

ХУЛОСА

Замонавий астрономия илмининг Шаққи Қамар мўъжизасига алоқадор тасдиқлари ёхуд инкорлари ҳар қандай ҳолда ҳам, мўминлар учун заррача аҳамиятга эга эмас. Чунки бу мўъжиза ҳақида Аллоҳнинг ўзи хабар берган ва Қуръонда очиқ-ойдин зикр этилгандир:
"(Киёмат) соати яқинлашиб колди ва ой ҳам бўлинди. Агар улар (Қурайш кофирлари Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларига далолат қиладиган) бирон оят-мўъжиза кўрсалар (ҳам, у пайғамбарга иймон келтириш ўрнига) юз ўгирурлар ва "(Бу) ҳар доимги сеҳр-ку!" дерлар. Улар (пайғамбарни) ёлғонги қилдилар ва ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳар бир иш ўз жойини топгувчидир (яъни, гарчи кофирлар юз ўгирсалар-да, бу ҳақ дин Ер юзида қарор топур)" (Қамар сураси, 1—3 - оятлар).
Ҳа, бу мўъжизага тааллуқли Қуръон оятларининг маъноси ана шудир. Ва у оятларда билдирилган ҳақиқатлар олдида бўйин эгишга мажбур бўлган ва дарс беришга аҳд қилгандай кўринган замонавий илм, талаба ўриндиқларида ўтириб тадқиқотларида давом этмоқда. Ой расмлар орқалигина эмас, геологик жиҳатдан ҳам текширилганда, Шаққи Қамар мўъжизаси умуман бошқача салоҳият қозона олар эди.
Профессор Закои Кўнрапа Пайғамбаримиз, Ислом дини ва Ашараи мубашшара" (Т, 1995, "Моваруннаҳр" нашриёти) асарида ёзишича, фаранг астроном олими Лалланда ойнинг ўтмишдаги ҳаракатларини тадқиқ қилиш жараёнида "Иншиқоқи Қамар" мўъжизасининг дарҳақиқат содир бўлганини тан олади ва буни ҳеч бир эътирозсиз қабул қилишга мажбур қолади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase