Европа Иттифоқининг Олий суди - Европа Иттифоқининг энг юқори суд инстанцияси - Европа компаниялари белгиланган шароитларда иш жойида ҳижоб кийишни тақиқлаш ҳуқуқига эга, деган қарорга келди.
Аҳмад Шоҳ Масъуд (дарий тилида احمد شاه مسعود — Ahmad Šāh-e Mas'ūd; 1953 йил 1 сентябрь - 2001 йил 10 сентябрь) – Афғонистоннинг тожик миллатига мансуб дала қўмондони, Афғонистон мудофаа вазири (1992-1996). Панжшер асрлони (дарий тилида شیر پنجشیر — Šēr-e Panjšēr) номи билан машҳур.
Сувайш канали сўнгги солиқ йилида Мисрга рекорд даражадаги 5,84 млрд доллар келтирди, деди якшанба куни унинг бошқарувчиси. Бу кўрсаткич коронавирус пандемиясининг жаҳон савдосига, шунингдек, сув йўлининг олти кун давомида улкан кема билан тўсиб қўйилганига қарамай эришилди.
Сешанба куни Афғонистоннинг «Толибон» ҳаракати вакиллари Туркияни АҚШ мамлакатни тарк этишига қарамай, Афғонистонда қолмаслиги лозимлиги ҳақида огоҳлантирди ва 20 йил олдин чиқарилган фатвога мувофиқ турк қўшинларига қасос билан таҳдид солди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баёнот беришича, Яқин Шарқ мамлакатларининг бир нечтасида коронавирус ҳолатлари авж олиши дельта вариантининг тарқалиши ва вакциналар ҳаммабоп эмаслиги туфайли аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Камида 10 киши, жумладан, 6 нафар Хитой фуқароси ва икки нафар покистонлик аскар чоршанба куни Покистон шимолидаги узоқ ҳудудлардан бирида автобус портлаши оқибатида ўлдирилди, хабар қилади Reuters агентлигига бир нечта манба ва қурбонлар сони ўсиши мумкинлигини қўшимча қилди.
Хитой Туркманистон ва Тожикистонга "анъанавий ва ноанъанавий" давлат хавфсизлиги ҳимоясини кафолатлади. Бу ҳақида Ашхобод ва Душанбедаги музокараларда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
«Толибон» ҳаракати ХХРни Афғонистоннинг дўсти деб ҳисоблайди ва мамлакатни қайта қуришда ёрдам кўрсатиш бўйича Пекин билан тезкор музокаралар бошланишидан умид қилади, деди "Саут чайна морнинг пост" нашрига «Толибон» вакили Суҳайл Шахин.
Беш йил давомида Чеченистон ҳукумати республика бюджетидан «инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий таълим бўйича» чора-тадбирларга 22,7 млн рубл сарфлади, ҳисоблаб чиқди «Открытые медиа» давлат харидлари сайтининг маълумотлари асосида. Мос келувчи тендерлар ҳар йили Чеченистон республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман фаолиятини таъминлаш бошқармаси томонидан жойлаштирилади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирлари Тожикистон пойтахтида тўпланди. Икки кунлик учрашувнинг асосий мавзуси – НАТО кучларини олиб чиқиш билан Россия Федерациясида тақиқланган «Толибон» гуруҳи сўнгги 20 йил ичида ҳокимиятни эгаллашга ҳар қачонгидан ҳам яқинлашган Афғонистондаги вазият. Душанбедаги учрашув 16-17 июл кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитидан олдин бўлиб ўтмоқда.
«Толибон» нинг юқори мансабли етакчиларидан бирининг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон шаҳарларида жанговар ҳаракатларда қатнашишни истамайди. Шу билан бир пайтда, минглаб оилалар жанговар ҳаракатлардан қўрқиб, ўз уйларини тарк этмоқда.
Хитой «Толибон»дан Янги ипак йўли қурилишига халал бермаслик ваъдасини олмоқчи