close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пекин Шинжонга Афғонистондан террорчилар кириб келишидан хавфсирамоқда

Хитой «Толибон»дан Янги ипак йўли қурилишига халал бермаслик ваъдасини олмоқчи

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Сафардан мақсад – АҚШ нинг Афғонистонни тарк этиши оқибатларини муҳокама қилиш ҳамда Марказий Осиёга бу тартибсизлик ва алғов-далғовлар Марказий Осиёга тарқалишининг олдини олиш ҳақида келишиб олишдир. Сафарнинг асосий интригаси Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) Душанбе шаҳридаги мажлиси бўлиб, унда ХХР ва Россия Федерацияси билан бирга Пекиннинг минтақадаги асосий иттифоқчиси – Покистон иштирок этади. Исломобод «Толибон»га ҳомий эканлиги сабабли мутахассислар Хитой дипломатияси унинг ёрдамида Янги ипак йўли қўйилишига аралашмаслик ваъдасини таъминлай оладими, деб ўйламоқда.
Хитой дипломатиясига раҳбарлик қилишдан ташқари, Давлат кенгаши аъзоси ҳам саналган Ван И Марказий Осиё республикаларида 12-16 июль кунлари бўлади. Унинг қўшни мамлакатлар бўйлаб сафарлари камдан-кам ҳолларда шунча муддат давом этади.
Вазият жиддий экани аниқ. Пекинда чоп етилган "Global Times" газетасининг ёзишича, АҚШ қўшинларининг шошилинч равишда олиб чиқилиши муносабати билан "уч ёвузлик" – терроризм, сепаратизм ва экстремизмга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш лозим. Хитой уч мамлакатга молиявий ва техник ёрдам таклиф қилиши мумкин.
Хитой ижтимоий Фанлар Академияси тадқиқотчиси Янь Цзиннинг айтишича, Хитой сиёсати АҚШдан фарқли равишда Афғонистонга ёрдам бериш, унинг ишларига аралашмасликдир. Шу туфайли Хитой воситачи ва бутун минтақа хавфсизлигининг кафили сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Лекин АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатлари бу версияни қабул қилмайди. Масалан, АҚШ Марказий қўмондонлиги раҳбари, АҚШ денгиз пиёдалари генерали Фрэенк Маккензининг таъкидлашича, АҚШ Яқин Шарқдаги ҳарбий иштирокини қисқартирар экан, юзага келадиган бўшлиқни Россия билан бирга Хитой тўлдириши мумкин.
Албатта, Маккензи каби қўмондондан бундан бошқача изоҳ кутиб бўлмайди. Ахир унинг мажбуриятлари қаторига қўл остидагилар ва иттифоқчилардан душманлар ҳужумига тайёр бўлишни талаб қилиш киради. Бироқ бир қатор Хитой экспертлари орасида сўров ўтказган Financial Times таъкидлайдики, Пекин, аксинча, бежизга империялар қабристони номига эга бўлмаган Афғонистон ишларига аралашиб қолишдан қўрқади. Қадимги юнонлар, мўғуллар, Буюк мўғуллар сулолалари ва Буюк Британиядан тортиб Совет Иттифоқигача бўлган империялар, ва ниҳоят АҚШ ҳам Афғонистонга қўшин киритган. Ҳар сафар уларнинг амбициялари аскарлар қони билан бирга қумга сингиб кетарди.
Шу сабабли Хитойга Шинжондан Покистон орқали Ҳинд океанига олиб чиқадиган иқтисодий йўлак бўйлаб шоссе, темир йўллар, кўприклар ва фабрикалар қуришни кўзда тутадиган «Бир камар – бир йўл» ташаббусини ҳимоя қилиш учун Афғонистонда барқарорлик керак. Бунинг учун Пекин Покистоннинг махфий ёрдамида «Толибон» билан музокара олиб бормоқда. Шу билан бирга, Ҳинд манбаларига кўра, хитойликлар «Толибон»га пул ҳам тўлайди.
Жанубий Осиёнинг бошқа мамлакатидан келган дипломатлар ҳам Пекин «Толибон»ни қўллаб-қувватлашга ваъда бераётганини таъкидламоқда. Аммо шу билан бирга, у Афғонистоннинг Хитой билан чегарадош қисмида жойлашган 3500 уйғурдан иборат жангари гуруҳлар билан алоқаларни узишларини талаб қилмоқда.
Ўз чиқишларида Ван И бевосита бу гуруҳларни "уч ёвузлик" тимсоли деб атайди. Хўш, Хитой ҳали ҳам Марказий Осиёнинг уч давлатини уларга қарши курашга сафарбар эта оладими? Россия Фанлар Академиясининг Узоқ Шарқ институти етакчи тадқиқотчиси Василий Кашин «НГ»га берган интервьюсида шундай қайд деди: «Туркманистон Хитойга энг муҳим газ экспортчиси ҳисобланади. Ўз навбатида, Хитой Туркманистон учун энг йирик қурол етказиб берувчига айланди. «Толибон» гуруҳлари Марказий Осиё чегараларига чиққанидан бери икки томонлама муносабатларда хавфсизлик мавзуси ўртага чиқади. Худди шу фикр Ўзбекистон ва Тожикистонга ҳам тааллуқли».
Шинжонга келадиган бўлсак, Покистон воситачилиги орқали Хитой бундан 20 йил аввал ҳам «Толибон» билан мулоқот олиб борган. «Аммо Толибон қаттиқ вертикал тузилма эмас, балки тармоқ тузилмасидир. Агар бир иштирокчи билан келишиб олсангиз, бу барча «толиб»лар келишувни бажаришини англатмайди. Шунинг учун Хитой ҳамма тухумларини бир саватчага қўймайди. У Кобулга ёрдам кўрсатган ва бу ишни давом эттиради. Агар ҳукумат қуласа, Хитой ШҲТ каби кўп томонлама механизмлардан фойдаланади», - дейди эксперт.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase