Чечен обмудсмани аппарати ИИВ ходимлари учун семинарлар ва давра столлари, шунингдек, мактабларда очиқ дарслаш ташкиллаштиради. Ким ошди савдолар ҳужжатларидан келиб чиқадики, тадбирларда албатта республика Адлия вазирлиги, ИИВ, Жамоатчилик палатаси, Меҳнат вазирлиги, Таълим ва фан вазирлиги шунингдек, Грозний шаҳри маъурияти вакиллари иштирок этади. Жами 2016 йилдан бери 24 та тендер эълон қилинган ва ҳар йили бир нечта ким ошди савдоси ўтказиб келинади.
2018 йилнинг декабрида чоп етилган ЕХҲТ ҳисоботига қараганда, Чеченистонда инсон ҳуқуқлари тез-тез бузилмоқда. Республикаси ҳукумати ноқонуний ҳибсга рухсат, таъқиб қилиш, қувғин қилиш, судгача қатл килишга қадар фуқароларга қарши қийноқларга йўл қўймоқда, дейли ҳужжат муаллифи, Грац университети (Австрия) халқаро ҳуқуқ профессори Вольфганг Бенедек.
Раҳбарият айни пайтда навбатдаги ва сўнгги саналган тендер натижаларини 27 июл куни сарҳисоб қилади. Пудратчи икки давра суҳбати килиши лозим, улардан бири судгача бўлган ҳибсхона ва колонияларда инсон ҳуқуқларига риоя этилишини назорат қилиш, шунингдек, республика мактабларида "Таълим ҳуқуқи" ва "Замонавий дунёда бола ҳуқуқлари"мавзуларида дарс олиб боришни муҳокама қилади. Харид маълумотларидан келиб чиқадики, максимал шартнома нархи 1 миллион рублни ташкил этади.
2021 йил бошидан буён Чеченистон Омбудсманини таъминлаш бошқармаси ҳуқуқий таълим тадбирларини ташкил этиш бўйича иккита - мос равишда 1 млн ва 1,2 млн рублликк шартномалар имзолаган. Ҳар иккала шартнома ҳам якка тартибдаги тадбиркор Рахмон Батукаев билан имзоланди.
Батукаев биринчи марта Омбудсман ваколатхонасининг пудратчисига айланди, бироқ у республиканинг бошқа давлат органлари билан мунтазам ҳамкорлик қилади. Ҳаммаси бўлиб, 2019 йилдан бошлаб тадбиркор 88 млн. рубллик давлат шартномаларини олди, бу «Контур.Фокус» маълумотларидан келиб чиқади. Жумладан, тадбиркор Ғалаба куни муносабати билан республика раҳбарияти учун байрам тадбирларини ташкил этиб, Чеченистон раҳбари маъмурияти эҳтиёжлари учун янги гуллар етказиб беради, шунингдек Грозний мерияси учун байроқ ва флагштоклар етказиб беради.
Чеченистон ҳукумати 5 йил ичида полициячилар ва мактаб ўқувчиларини инсон ҳуқуқларига ўқитиш учун 22,7 млн рубл сарфлади
Беш йил давомида Чеченистон ҳукумати республика бюджетидан «инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий таълим бўйича» чора-тадбирларга 22,7 млн рубл сарфлади, ҳисоблаб чиқди «Открытые медиа» давлат харидлари сайтининг маълумотлари асосида. Мос келувчи тендерлар ҳар йили Чеченистон республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман фаолиятини таъминлаш бошқармаси томонидан жойлаштирилади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Мессининг татуировкалари ва бу қабоҳатлар маъноси
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива