Хитой – Афғонистоннинг дўсти, унинг мамлакатни қайта тиклашдаги саъй-ҳаракатлари олқишларга сазовор. «Толибон» вакили Суҳайл Шахин SCMP нашрига шундай баёнот берди.
Афғонистондан «Толибон» қўлига асир тушган «спецназ»чилар тақдири ҳақида қарама-қарши маълумотлар келиб тушяпти. Айрим маълумотларга кўра, 20 дан ортиқ аскар отиб ташланган, жангариларнинг айтишича, тармоқда пайдо бўлган видеолавҳа – қалбаки ва расмий Кобулнинг аҳолини «Толибон» шафқатсизлиги билан қўрқитишга уринишдан бошқа нарса эмас.
Шимолий Америкада жойлашган ушбу мамлакатда жиноятчилик авжига чиқяпти.
Афғонистондаги низонинг тарқалиши хавфи Марказий Осиё давлатларини Москва билан яқинлашишга мажбур қилмоқда.
Покистон бош вазири Имрон Хон яқинда уйғурлар муаммоси бўйича Хитой версиясини очиқ қўллаб-қувватлади ва аҳолининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Шинжон провинциясида Хитой сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Бир гуруҳ фанатик кайфиятдаги яҳудийлар Исроил полициясининг ҳимоясида масжид ҳудуди бўйлаб ўтди.
Туркиядаги мухолифат ва айрим оддий фуқароларга НАТО кучлари ўз аскарларини Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган бир пайтда Кобулдаги аэропортни ҳимоя қилиш учун қолиш ғояси ёқмаяпти. «Толибон» турк ҳарбийларини куч билан сиқиб чиқариш билан таҳдид солаётган бир пайтда ҳукумат тарафдордори бўлган газета колумнисти ўқувчиларга нима сабабдан Туркия ушбу минтақада қолиши жуда муҳимлигини тушунтиришга қарор қилди.
Қирғизистонда кўп хотинлиликни қонунийлаштириш таклиф қилинмоқда. Бу сафар ушбу ташаббус билан Бишкек шаҳар кенгашига киришга уринаётган "Келечек" партияси чиқди: ундан номзод бўлган Назира Абдуқаюмова тўғридан-тўғри айтишича: "партия никоҳнинг бундай шаклини конунийлаштириш тарафдори".
Дунёда ҳар дақиқа 11 киши очликдан ўлмоқда. Озиқ-овқат етишмаслиги каби инқирозли ҳолатлар сони 2020 йилда 6 баравар ошди. Бу ҳақида Oxfam қашшоқликка қарши кураш бўйича ташкилотнинг «Очлик вируси кўпаймоқда» номли ҳисоботида гапирилади.
Хуачжун фан ва технологиялар университети олимлари танани совута оладиган мато ишлаб чиқдилар. Бу ҳақида NewScientist хабар қилади.
"Россия Туркиядан суриялик исёнчилар ҳудудида ҳозирча БМТ ёрдамини етказиш учун очиқ бўлган сўнгги чегара пунктини ёпиш билан таҳдид соляпти. Гуманитар ташкилотлар фалокатдан огоҳлантирмоқда", - деб ёзади немис нашри Die Tageszeitung.
Диетолог тадқиқот натижалари асосида кам-кам, лекин мунтазам равишда алкогол истеъмол қилиш фойдалидир, деган ғояга чек қўйишни таклиф қилади