close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
10.10.2023 12:17

ХАМАС бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал ҳолатидаги Ғазога Исроил армияси ҳужум оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 493 кишига етди ва уларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.

10.10.2023 12:10

Исроил аллақачон қамал қилинган Ғазо секторини тўлиқ блокадага олганини, жумладан, озиқ-овқат ва сув ўтказишни тақиқлаганини эълон қилди.

09.10.2023 22:32

«Шимолий Кавказ мусулмонларининг руҳан ва сиёсий жиҳатдан тикланишига чеченларнинг Ади овулидан чиққан Ушурма(Ушурма - шайх Мансур Шишонийнинг исми.) сабабчи бўлган. Аллох унга турли-туман маънавий ва жисмоний азилатларни ато этган».

09.10.2023 22:05

190.Сизларга қарши урушувчилар билан Оллоҳ Йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Оллоҳ тажовузкорларни севмайди.

09.10.2023 20:35

Фаластиндан келган янгиликларни сайт учун жорий режимда ёритишни бошлашдан олдин, биз бир қатор муҳим тушунтиришларни амалга оширишимиз керак. Биз уларнинг маълум бир қисмига ўқувчиларнинг аксарияти қўшилиши, бошқа бир қисмига камчилик қўшилиши, яна бир қисми эса кўпчиликка ёқмаслигини жуда яхши тушунамиз. Лекин шунга қарамай, буни ёзиш керак бўлади, чунки ўтган кунларга қараганда, биздан бошқа ҳеч ким буни айтмайди. Бу эса шуни англатадики, биз буни ўзимизни ўтга-чўққа урган ҳолда қилишимиз керак.

09.10.2023 20:09

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ёлғон сўзлашдан қайтардилар. Ёлғон сўз айтиш - Аллоҳга туҳмат қилишдир. Ёлғон имон билан ёнма-ён юради. Чунки киши “шундай бўлди”, деса-ю, аслида ундай бўлмаган бўлса, демак, у “Аллоҳ таоло бу ишни жорий қилди” деб даъво қилган бўлади. Зеро, Усиз ҳеч нарса содир бўлмайди. Агар “содир бўлди” деса-ю, аммо Аллоҳ таоло буни жорий қилмаган бўлса, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўлади. Агар бўлиб ўтган нарсага “содир бўлмади” деса, Аллоҳ жорий қилиб қўйган нарсани инкор қилган бўлади. Аллоҳ айтади: “Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳ оятларига имон келтирмайдиганларгина тўқийдилар” (Наҳл, 105).

09.10.2023 17:52

Эрдўған Яқин Шарқда тинчликка фақат Фаластин мустақиллиги орқали эришиш мумкинлигини айтиб, БМТнинг “1967 йилги чегаралар доирасида мустақил Фаластин давлатини яратиш тўғрисида”ги резолютсиясининг амалга оширилишига ишора қилди.

09.10.2023 00:55

 

 

 

Йўқ, бу Исроил разведкасининг энг катта муваффақиятсизлиги эмас. Разведка соҳасидаги энг катта муваффақиятсизлик - бу бошқа халқларни доимий ишғол қилган ҳолда тинч-тотув яшаши мумкинлигига ишонч. Бу зўравонликни оқламайди. Лекин бу тинчлик ва ишғол узоқ муддатли истиқболда ҳеч қачон бирга бўлмаслигини тан олишдир.

09.10.2023 00:47

Туркияда Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун энг кўп намойишлар Истанбул, Анқара, Адана, Диярбакир ва Трабзонда бўлиб ўтди. Туркиянинг кўплаб шаҳарларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралаш мақсадида оммавий митинглар бўлиб ўтди. Айрим жойларда уларнинг иштирокчилари Исроил байроқларини ёқиб юборишган, деб хабар берди Halk TV телеканали.

08.10.2023 21:11

«Ҳалок бўлгур инсон, бунчалар кофир бўлмаса!»

08.10.2023 19:49

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалокатга учратувчи етти нарсадан сақла-нинглар», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?» деб сўрадилар. У зот айтдиларки: «Аллоҳ таолога ширк келтириш, сеҳр қилиш, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нафсни ўлдириш, фақат ҳақ билан бўлгани бундан мустасно, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қочиш, покдомон, мўмина ва ғофила аёлларга туҳмат қилиш», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase