close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойиш

Туркияда Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун энг кўп намойишлар Истанбул, Анқара, Адана, Диярбакир ва Трабзонда бўлиб ўтди. Туркиянинг кўплаб шаҳарларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралаш мақсадида оммавий митинглар бўлиб ўтди. Айрим жойларда уларнинг иштирокчилари Исроил байроқларини ёқиб юборишган, деб хабар берди Halk TV телеканали.

Туркияда Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун энг кўп намойишлар Истанбул, Анқара, Адана, Диярбакир ва Трабзонда бўлиб ўтди. Туркиянинг кўплаб шаҳарларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини қоралаш мақсадида оммавий митинглар бўлиб ўтди. Айрим жойларда уларнинг иштирокчилари Исроил байроқларини ёқиб юборишган, деб хабар берди Halk TV телеканали.
Энг кўп норозилик намойишлари Истанбул, Анқара, Адана, Диярбакир ва Трабзонда бўлиб ўтди. Туркия ва Фаластин байроқларини кўтариб олган намойишчилар Исроилга қарши шиорлар айтишди. Ҳукуматпараст ва мухолифатдан  Туркиянинг деярли барча сиёсий партиялари (жумладан, камалистлар) фаластинликларга тўлиқ бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш билдирди. Туркия парламенти депутати ва HÜDA партияси раҳбари Зекерия Япижиоглу ҳам яҳудий давлатининг ишғол сиёсатини қоралаб, Фаластин кўнгиллиларини қўллаб-қувватлади: «Биз Фаластин қаршилик кучларининг Фаластинда давом этаётган сионистик ишғол ва ҳужумларга қарши адолатли ва қонуний курашини қўллаб-қувватлаймиз. Сионистик ишғол минтақада тинчлик йўлидаги энг муҳим тўсиқдир. Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Фаластиннинг сионистик ишғолга қарши қаршилик кўрсатишини қўллаб-қувватловчи зудлик билан аниқ позицияни эгаллаши керак».
ХАМАС операциясини фаластинликларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи доирасида тушуниш керак. Бу ҳақида Туркиянинг Saadet партияси етакчиси Темел Карамоллаоглу маълум қилди. "Исроил минтақамиз ва бутун дунё тинчлиги ва осойишталиги учун энг катта таҳдиддир. Бугунги кунга қадар оғзаки қоралашларнинг ҳеч бири Исроилнинг Фаластиндаги ишғоли ва қирғинларининг олдини олишга муваффақ бўлмади. Биз Исроил фақат куч тилини тушунганини қайта-қайта кўрамиз.
ХАМАС операциясини фаластинликларнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи доирасида тушуниш керак. Бугун биз буни яна бир бор аниқ айтамиз. Биз ҳамиша биродар Фаластин халқи билан бирга бўлганмиз ва доимо бирга бўламиз!", деди Карамоллаоглу. Худди шундай фикрни Эрдўғоннинг парламентдаги ҳукмрон коалициядаги иттифоқчиси бўлган YRP партияси етакчиси Фатих Эрбакан ҳам билдирди: «Ҳар доим таъкидлаганимиздек, Исроил, афсуски, сўзларни тушунмайди, фақат кучни тушунади. Ва кучни кўрсатиш керак. <...> Ҳукуматимиз ва жаноб Президент тез-тез Исроилни қоралайди, аммо сўзлар етарли эмас. Бунинг аҳамиятга эга бўлиши учун Туркия кучли давлат бўлиши керак».
Эслатиб ўтамиз, кеча эрталаб ХАМАС бошчилигидаги Фаластин қаршилик ҳаракати Исроилдаги нишонларга 5 мингдан ортиқ ракета отган еди. Бундан ташқари, фаластинлик жангчилар Исроилнинг бир қатор аҳоли пунктлари устидан назорат ўрнатди, ҳарбий базаларни эгаллаб олди ва ўнлаб исроилликларни, жумладан, юқори мартабали ҳарбийларни асирга олди. Бунга жавобан Исроил ўз ҳудудида фавқулодда ҳолат эълон қилди ва бир вақтнинг ўзида Ғазо секторидаги аҳоли пунктларига ҳужумлар уюштирди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase