close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроил Ғазода камида 493 фаластинликни ўлдирди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари

ХАМАС бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал ҳолатидаги Ғазога Исроил армияси ҳужум оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 493 кишига етди ва уларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.

ХАМАС бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал ҳолатидаги Ғазога Исроил армияси ҳужум оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 493 кишига етди ва уларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.
Вазирлик матбуот баёнотида айтилишича: "ўлганларнинг умумий сонидан 91 бола ва 61 аёл Исроилнинг қирғоқ анклавидаги ҳаво ҳужумлари пайтида ўлдирилган."
"Бундан ташқари, Исроилнинг давом этаётган ҳаво ҳужумлари натижасида 2751 нафар фаластинлик, жумладан 244 нафар бола ва 141 нафар аёл тан жароҳати олди", — дея қўшимча қилди вазирлик.
Исроил, ХАМАС ҳарбий объектларини нишонга олганини даъво қилиб, шафқатсиз бомбардимон кампаниясини бошлади, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Исроилнинг даъвосини рад этди ва қурбонларнинг 95 фоизи тинч аҳоли эканлигини тасдиқлади.
Ғазоликларнинг айтишича, Исроил ўзининг оммавий жазо сиёсатини амалга ошириш учун қасддан турар-жой биноларини нишонга олган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Ашраф ал-Кидр TNA баёнот беришича, "камида саккиз оила Исроил армияси жанговар самолётларининг ҳужуми натижасида уйлари вайрон бўлганлиги сабабли ҳалок бўлди".
У халқаро ҳамжамиятни Исроилнинг Ғазодаги "ноқонуний" блокадаси остидан азоб чекаётган Фаластин халқига қарши "тажовуз"ини тўхтатиш учун босим ўтказишга чақирди.
ХАМАС бошчилигидаги Фаластин қуролли гуруҳлари томонидан мисли кўрилмаган ҳарбий операцияга жавоб тариқасида қирғоқ анклавидаги фаластинликлар кетма-кет учинчи кун Исроил томонидан шафқатсиз ҳужумларга учради.
Фаластин қуролли гуруҳлари томонидан “ал-Ақсо тўфони” деб номланган ҳужум Ғазо секторидан Исроил шаҳарларига отилган минглаб ракеталар билан бошланди, ўнлаб қуролли жангарилар Исроил ҳудудига кириб, муҳим жойларни эгаллаб олишга муваффақ бўлди ва бу жараёнда камида 700 нафар исроиллик ҳалок бўлди, шунингдек, камида 100 киши гаровга олинди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase